Содержимое
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши Робахон Махмудова Сирдарё вилоятидаги хизмат сафари давомида Гулистон шаҳридаги 4 оилавий поликлиникада бўлиб, тиббиёт ходимлари билан давра суҳбати ўтказди. Шунингдек, поликлиника фаолияти билан танишиб, тиббиёт масканида яратилган шарт-шароитлар, амалга оширилаётган ишлар ҳамда "Ақлли тиббиёт" тизими фаолияти билан қизиқди. Робахон Махмудова оилавий поликлиникадаги кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий ёрдам олиш, бепул бериладиган дорилар рўйхатини ўрганди. Партия етакчиси «Адолат» СДП электоратининг салмоқли қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза этиш хусусида сўз юритиб, бу борада давлатимиз, қолаверса, партия томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди. Маълумот ўрнида, мазкур оилавий поликлиника 4 та МФЙдаги жами 13 682 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Поликлиникада электрон рўйхат ва электрон поликлиника тизими жорий қилинган. Партия етакчисининг Сирдарёдаги сафари давом этмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube