TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #920

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры477Количество просмотров
Опубликован6 июл.06.07.2024, 13:25
Содержимое поста

Содержимое

Волонтёрлик соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан партия марказий аппаратида «Ёш адолатчилар» қаноти республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Волонтёрлар ассоциацияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ва жаҳонда волонтёрлик ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари» мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосарлари, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, «Ёш адолатчилар» қаноти республика Кенгаши аъзолари, партиянинг ҳудудий Кенгаши ходимлари, волонтёрлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Семинарни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда волонтёрлик йўналишида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, соҳа ривожланиши учун яратилаётган шароитлар туфайли ижобий натижаларга эришилаётганини таъкидлади. Маълумки, мамлакатимизда 2019 йил 2 декабрда «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган бўлса, 2023 йилда ушбу қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, ваколатли давлат органи этиб — Ёшлар ишлари агентлиги белгиланган. Қонуннинг мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Семинар давомида «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Ёшлар бўлими бошлиғи Дониёр Нурмуҳаммедовнинг «Ўзбекистон ва жаҳонда волонтёрлик ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари» хусусидаги тақдимоти иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди. Тақдимотда юртимизда волонтёрлик фаолиятини амалга оширишдаги ўзига хос жиҳатлар, мақсад ва вазифалар билан бир қаторда дунё давлатларида волонтёрликнинг қонуний механизмларига алоҳида урғу берилди. Ўқув семинари якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга маърузачилар жавоб беришди. Шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши ва Ўзбекистон Волонтёрлар ассоциацияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube