Содержимое
#Сиёсий_ўқув «Адолат» СДП Марказий аппаратида ташкил этилган навбатдаги сиёсий ўқув мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш масалаларига бағишланди. Унда «Ўзбекистонда гендер тенглиги масалалари, гендер сиёсати», «Давлат сиёсий хизматида гендер тенглиги масалалари» каби бугунги кунда долзарб аҳамият касб этаётган мавзулар юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилинди. Сиёсий ўқувда партиянинг бу борадаги ижобий ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда фаоллик билан иштирок этиб келаётгани ҳамда хотин-қизларнинг юрт тараққиётида пассив кузатувчи эмас, рўй бераётган демократик ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ва ташаббускори бўлиши кераклиги таъкидланди. Анъанага мувофиқ, сиёсий ўқув давомида Марказий аппарат ходимларининг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Саид Аҳмаднинг «Қоплон» ҳикояси ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, сиёсий ўқув иштирокчилари томонидан ҳикоянинг бугунги кундаги аҳамияти, қаҳрамонлар тақдири ва унда илгари сурилган ғоя бўйича фикрлар алмашилди. Ўзаро савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбир якунида галдаги вазифалар юзасидан тавсиялар берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube