TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #964

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры458Количество просмотров
Опубликован26 июл.26.07.2024, 09:07
Содержимое поста

Содержимое

#Фарғона_вилоят_Кенгаши Фарғонада «Биз соғлом ҳаётни танлаймиз!» лойиҳасига старт берилди Сайловолди дастурида аҳоли саломатлигини сақлашни устувор вазифалардан бири сифатида алоҳида қайд этган Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ўзининг кенг кўламли «Биз соғлом ҳаётни танлаймиз» лойиҳасига старт берди. Лойиҳамизнинг асосий мақсади – мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда тиббиёт соҳасида, хусусан, болалар ва катталарда учраб турадиган онкологик касаллик­ларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида олдини олиш, ушбу соҳага халқаро стандартларни жорий этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, аёллар ва болалар ўртасида тиббий кўрик­ларни кўпроқ ташкил этиш, таълим олаётган ёшларга, айниқса, қизларга тиббиёт бўйича маънавий-ахлоқий тарбия беришнинг самарали тизимини яратиш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Ушбу лойиҳа доирасидаги дастлабки ўзига хос тақдимот-тадбир Фарғона вилояти аҳолисининг «Адолат» партиясига нисбатан ишончи ва эътиборига сазовор бўлди. «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партиянинг янги лойи­ҳасини тақдимот қилиш мақсадида Респуб­лика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида ўтказилган онкология ва радиология соҳасига бағишланган республика семинарида иштирок этди. Семинарда сўзга чиққан партия етакчиси партия Сайловолди дастурининг муҳим таркибий қисми бўлган «Биз соғлом ҳаётни танлаймиз!» лойиҳасининг мақсад-моҳиятига тўхталиб, лойиҳа асосида партиянинг турли даражадаги ҳудудий ташкилотлари, депутатлик корпуслари ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-ама­лий тиббиёт маркази, унинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Робахон Махмудова Ишчи гуруҳ режасида онкологик касаллик ташхиси қўйилган беморлар ҳақида статистик маълумотлар олиб борилишини ўрганиш, марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ҳолати ҳамда моддий-техник базаси, жойлардаги ўрганиш­лар натижаси бўйича аниқланган муаммо ва камчиликларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига киритиш каби таклифларни илгари сурди. Партия етакчиси тадбир иштирокчиларини партиянинг янги лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилишида фаол иштирок этишга чақираркан, «Халқ саломатлигини ҳимоя қилиш, сақлаш – барчамизнинг вазифамиз», дея алоҳида қайд этиб ўтди. Якунда Сиёсий Кенгаш раиси партия сафига қўшилишга хайрихоҳлик билдирган онколог ва радиологларга аъзолик гувоҳномаларини топширди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube