Содержимое
#Фарғона_вилоят_Кенгаши Партия етакчиси Қува туман марказий поликлиникасида бўлиб, у ерда аҳоли ўртасида онкологик касалликларни илк босқичларида аниқлаш ва даволаш мақсадида ўтказилган тиббий кўрик жараёнида иштирок этди. «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси кўрикка келган аёллар билан мулоқот қилар экан, Ватан келажагининг бунёдкори бўлган, миллат давомчиларини дунёга келтириб, уларни комил инсон қилиб тарбияловчи аёллар ҳеч қачон ўз саломатлигига бефарқ бўлмаслиги кераклигини алоҳида таъкидлади. Тиббий кўрикда Туркияда ишлаб чиқарилган, энг сўнгги русумдаги Мобил маммография комплекси ишлатилгани эътиборга сазовор бўлди. Кўрик давомида 300 нафардан зиёд қувалик хотин-қизлар онконазорат, онкоскрининг, УЗИ текширувларидан ва тор доирадаги шифокорлар кўригидан ўтказилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube