TGINSIGHT CHAT
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
@PATRUL_UZ
Новости и СМИРасмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз! Фақат янги, долзарб мавзулар! Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrulaloqabot Реклама: @Patrul_Admin
Последние посты
Стр. 40 из 84 · 1,004 постов
#ЯНГИ_ФИРИБГАРЛИК #МАКСИМАЛ_ТАРҚАТИНГ ❌❌Энди машенник ҳаккерлар коммуналкангизни пули тугаб ўчиб қолади деб ОДАМЛАРНИ ЧАЛҒИТУВЧИ СМСЛАР ЮБОРИШМОҚДА! ОГОҲ БЎЛИНГ, АЛДАНМАНГ! ЮБОРИЛГАН ССИЛКАНИ БОСИБ КИРМАНГ! Қандайдир чеклов ҳақидаги телеграмдан келаётган смслар шунчаки ТУЗОҚ! Группаларга тарқатиб яқинларни огоҳлантириб қўйинглар! Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Опубликован 10 апр.
⚡️⚡️Қуруқ ҳаводан «соққа қилиш» дейди буни! ⚡️💳Ўзбекистонда энди пластик карта устига золотой рақамлар ёзиб сотишни режалаштиришмоқда. Чиройли рақамлар 10 миллион сўмгача нархланибди Мамлакатда банк карталари учун “олтин рақам“ни танлаш хизмати ишга туширилди — бу рақамларнинг чиройли комбинациясини олиш имконияти дегани. Дубликат (1111, 7777), ойна (1221, 3443) ва кетма-кет (1234, 5678) рақамлар, шунингдек, мавжуд бўлганда махсус вариантлар мавжуд. 💸 Нархлар: 300 000 сўмдан 10 000 000 сўмгача (BRONZE–ULTRA). Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
#ТEЗКОР#ЯХШИ_ХАБАР 🇺🇿🇺🇸 Ўзбекистонликларга Қўшма Штатлардаги Жаҳон чемпионатига бориш учун виза олиш соддалаштирилди. Фақат 2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати учун расмий чипта эгаларигина бу имкониятдан фойдаланишлари мумкин. Бу учун нималар қилиш керак: • ФИФА веб-сайтидан чипта сотиб олинг ва шахсий ҳисобингизга розилик формасини юборинг; • DS-160 формасини тўлдиринг, паспортингиздаги каби аниқ маълумотларни киритинг; • Суҳбатни режалаштиришда виза тўловини тўланг ва чиптангиз ҳолатини кўрсатинг. Асосийси билетингиз бўлса бўлди, виза олиш муаммо эмас дейишмоқда билет сотиб олиб виза олганлар. АҚШга бормоқчи бўлган яқинларга юбориб қўямиз. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Hashtags
#ТЕЗКОР ⚡️⚡️Навоийда болаларни аёвсиз калтаклаган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди Навоий вилояти ИИБ хабарига кўра, 23 ёшли аёл март ойидан апрель ойига қадар қарамоғида бўлган болаларни дўппослаш ва зўрлик билан муттасил равишда қийнаб келганлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Hashtags
#Диққат ⛔️🚧 Тошкентда 11 апрел куни марафон ўтказилиши сабабли айрим кўчалар ёпилади. Соат 09:00 дан Ўрикзор ва Шоҳжаҳон кўчалари 57-поликлиникадан 144-мактабгача бўлган қисми вақтинча ёпилади. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Hashtags
#Тезкор ☔️⛈Тошкент-Сурхондарё йўлида жала ёғмоқда Йўллар пробка бўлиши ва сел туфайли ёпилиб қолиш ҳавфи бор дейилмоқда Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Hashtags
#Диққат#Рейд Мактабларда ўқувчиларни сумкаларини бириктирилган миллий гвардия ходимлари текширишни бошлади Ота-оналарга юбориб огоҳлантириб қўямиз! 👉@PATRUL_UZ
Опубликован 10 апр.
ИНВEСТИЦИЯ УЧУН ЯХШИ ЗАҲИРА! ⚡️Ўзбекистонда 100 минг сўмлик тилла ва кумуш тангалар сотувга чиқарилди Марказий банк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690-йиллиги муносабати билан махсус эсдалик тангаларини муомалага чиқармоқда. Маълум қилинишича, эсдалик…
Опубликован 10 апр.
ИНВEСТИЦИЯ УЧУН ЯХШИ ЗАҲИРА! ⚡️Ўзбекистонда 100 минг сўмлик тилла ва кумуш тангалар сотувга чиқарилди Марказий банк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690-йиллиги муносабати билан махсус эсдалик тангаларини муомалага чиқармоқда. Маълум қилинишича, эсдалик тангалари 31,1 грамм оғирликдаги соф олтин ва кумушдан тайёрланган бўлиб, уларнинг асиллик даражаси 999,9 ни ташкил этади. Ҳар бир танга техник хусусиятларини тасдиқловчи махсус сертификат билан сотувга чиқарилади. Эсдалик тангаларнинг олд томонида Амир Темур портрети, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Соҳибқирон ҳайкаллари, шунингдек Оқсарой ва Амир Темур мақбараси тасвирланган. Танга ҳошиясида “АМИР ТEМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 690 ЙИЛЛИГИ“ ёзуви ҳамда Соҳибқирон яшаган йиллар — 1336–1405 санаси келтирилган. Тангаларнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби, номинал қиймати — 100 000 сўм, шунингдек “ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ“ ёзуви акс эттирилган. Пастки қисмида тангалар зарб этилган йил — 2026-йил кўрсатилган. Шу билан бирга, танганинг чап қисмида металл турини англатувчи АУ (олтин) ёки АГ (кумуш) белгиси, ўнг томонида эса унинг оғирлиги — 31,1 грамм кўрсатилган. Шунингдек, тангаларнинг айрим намунасида Амир Темур портрети билан бирга Оқсарой ва Амир Темур мақбараси тасвирлари жойлаштирилган бўлиб, орқа томонида “Темур тузуклари“дан ҳикматли сўзлар келтирилган. Танга ҳошиясида “ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ“ ёзуви ва пастки қисмида Амир Темур байроғидаги уч ҳалқа белгиси акс эттирилган. Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
#Долзарб 💵Қалбаки ва сохта доллар... Бирга-бир ўхшатишибди Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Hashtags
Опубликован 10 апр.
Пора олиш санъати: (Порахўрлар) ҳам пулини, ҳам дуосини олишади Обуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
Опубликован 10 апр.
Тез орада пойтахт меҳмонлари ва аҳолиси эътиборига Тошкентнинг қоқ марказида барпо этилаётган янги, замонавий савдо-кўнгилочар маркази тақдим этилади. MANAR Development компанияси 2027 йил охирига қадар Нукус ва Истиқбол кўчалари кесишмасидаги савдо-кўнгилочар маркази қурилишини якунлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Даврон Файзиматов VOTUM Development журналига берган интервьюсида маълум қилди.