TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1006

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,330Количество просмотров
Опубликован4 февр.04.02.2021, 03:54
Содержимое поста

Содержимое

​💊Қизил ҳапдори. Ҳақиқатга тик боқинг— Андрей Курпатов #Бир_дақиқада_бир_китоб ✅Китобдаги асосий фикрлар: ➖ Нима учун биз жавобгарликни бошқаларга юклаймиз? Болаликда деярли ҳар биримиз ота-онамиздан ёрдам оламиз. Бу кейинчалик ўзига хос рефлексни келтириб чиқаради: бизга доимо ёрдам беришади, деб ҳисоблаймиз. Бу англашилмовчи ликни ўтмишда қолдириш вақти келди. Факт шуки - биз фақат ўзимизга керакмиз. Фақат ўзимизгина ўз ҳаётимиз учун жавобгармиз. ➖ Биз ўзимизни чалғитишимиз ростми? Ҳар ким ўзини аллақачон алдашга улгурган. Биз ноҳақ бўлишни, ўз фикрларимизнинг қарама-қарши томонларини тан олишни хоҳламаймиз. Мия ёмон хотирани эслашни истамайди, шунинг учун реал вазият ҳис қилаётганимиздан фарқ қилади. Биз ўз хатоларимизни ҳимоя қиламиз ва ўз хатоларимизга ишонамиз. Биз ўзимиз бефарқ ва кўр бўлган комфорт зонамизни яратиб оламиз. ✳️ Ушбу ёлғондан халос бўлиш учун таваккал қилиш керак. Бу азобли бўлиши мумкин, аммо бунга арзийди. • Биринчи маслаҳат. Одамларга сиз учун қилган ёки қилмаган ишлари учун миннатдорчилик билдиришни ўрганинг. Улардан ҳеч нарса кутманг. Aгар бирор нарсани хоҳласангиз, уни ўзингиз бажаринг. • Иккинчи маслаҳат. Ҳаёт адолатсиз деган фикрдан халос бўлинг. Кимдадир моддий жиҳат яхши, бошқа биров яхши ташқи кўринишга ёки турли маҳоратга эга бўлиши мумкинлигини табиий қабул қилинг. Ўзингизда ҳасад туйғусини йўқ қилинг. • Учинчи маслаҳат. Заиф жиҳатларингизни кўришдан қўрқманг. Бу сизга ўзингизни ислоҳ қилиш учун имконият беради. • Унутманг, ҳар ким ўз ҳаётини ўзи қуради ва ўз қоидалари бўйича ҳаёт майдонида ўйнайди. 📚Красная таблетка—Андрей Курпатов 👉@kitoblog👈