TGINSIGHT CHAT
Kitobxon kundaligi
@kitoblog
Книги💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев
Последние посты
Стр. 1 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 25 окт.
Интернетда турли хабарлар, пул ютуқларига ишонманглар деб жар солинса ҳам барибир бунга чув тушадиганлар бўлади. Шулар бор ки, қаллоблар тирик. Мана яна бир жабрдийда. Одам ўз хатосини тан олмаслик учун икки марта алданишга ҳам тайёр. Қисқаси огоҳ бўлинглар.. 👉@kitoblog👈
Опубликован 22 окт.
М. Зыгарнинг "Империя должна умереть" асарини тугатдим. Жуда ажойиб, тарихий воқеалар ўзгача контрастда ёритилган асар. Бунда кўпроқ оддий халқ, четдаги одамлар тақдирида болшевиклар революцияси қандай рўй берганини аниқроғи рўй бериши муқаррар бўлганини кўриш мумкин. 1917-йилги революция баъзиларга бирданига Ленин таъсири остида юз бергандек туюлсада, аслида тахт ағдарилиши 19-аср оҳиридан бошлаб равшанлаша бошлаган эди. Қатор иш ташлашлар, намойишлар билан ўша пайтдан ишчилар кўп ҳуқуқларини қайтариб олишган. Анча қурбонликлар ўтказишган. Суиқасдлар уюштирилган. Қисқаси революция бўлиши аниқ аммо қачон юз бериши номаълум бўлган десак бўлади. Бу ҳудди Маркеснинг "Ошкора қотиллик қиссаси" ни эслатиб юборади. Асарда айнан инқилобгача бўлган ва инқилобга олиб келган барча ҳолатлар ёритилган. Толстой, Горкий, Чеховлар ҳақида ҳам кўп маълумотлар учрайди. Қисқаси зўр фойдали китоб. Тавсия. 👉@kitoblog👈
Опубликован 22 окт.
Бугун Book Talks. Яхши букблогерлар, ижодкорлар фикрлари ва ҳақиқий китобхонлар давраси қизиқ бўлса бориш тавсия этилади. Турли мавзуларда фойдали нутқлар бўлади. Дўстларимна эса омад тилаб қоламан. Ҳуллас шошилинг, жоцлар чекланган🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 19 окт.
Бугун Икар тақдимоти бўлади. Лойиҳа ўзида салобатли адибларимизни жамлаган. Бу каби инсонлар суҳбатидан баҳраманд бўлиш, китоблари ва таҳлиллари билан танишиш янада қизиқарли ва фойдали бўлади. 👉@kitoblog👈
Опубликован 29 сент.
Китоб ўқиш мода ёки талабга айландими билмадим ку, лекин бу борада ҳусусий нашриётлар амалга ошираётган ишлар одамни қувонтиради. Икар лойиҳаси нафақат яхши ижодкорлар асарларини чоп этди балки булар бўйича танлов эълон қилиб бош совринга автомобил қўйди(ҳа, нима мошиналиги айтилмаяпти лекин). Ibookuz эса Тирилиш лойиҳасида бир қанча асарлар таржимаси билан бирга танлов ҳам бошлаб Iphone14, ноутбук ва бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар қўйди. Бу ҳам нашриёт, дўконлар ўртасида ўзига ҳос рақобат ҳам эътиборни жалб қилишга талаб ошаётганини билдиради. Умуман бу каби яхши совринлар китобхонлар учун мўлжалланаётгани ҳам қувонарли. Аҳир Sariqbola show да ҳам 240 та профилга подписка ташлаб Camaro, уй ютиш мумкин. Лекин имконият жуда пастда 400 000 дан 1. Китоб танловларда эса рақобат камроқ мингдан ҳам ошмаса керак балки қатнашувчилар🙂 Сиздан талаб қилинадигани эса ўша китобларни ўқиш ва тушуниш) Ҳа-я сотиб ҳам олиш керак. Лекин барибир яхши, китобхонлар қалбини забт этиш учун ҳам кураш кетмоқда🙂 👉@kitoblog👈
Опубликован 27 сент.
Зейданнинг китоби тугади. Яхши нон фикшн. Истеъмол қиладиган нарсаларимизнинг таъсиридан тортиб фотосинтез жараёни, табиий ингредиентлар ва ҳатто ибодатнинг соғлиққа таъсири ҳақида ҳам турли маълумотлар учрайди. Истеъмолчи жамиятини огоҳлантиради. Қайта ишланган озиқ овқатларнинг кенг тарқалишига асосий сабаблардан бири эса уларнинг нархи эканлиги айтилади. Аниқроғи арзон нархда эканлиги. Ўртача америкалик оила агар ултра қайта ишланган махсулотлардан воз кечиб, бутунлай табиий махсулотларга ўтса бу 10 000 долларгача қўшимча харажатга олиб келиши мумкин экан. Табиий махсулотлар бу — ҳашамат, дейди муаллиф. Ҳақиқатдан супетмаркетларда табиий шарбатлар, овқатлар нархини кўриб бунга ишонч ҳосил қилиш осон. Деярли 2-3 бараваргача қимматроқ. Муаллиф ҳеч бўлмаса 10% га бу махсулотлар истеъмолини камайтириш керак дейди. Қисқаси шунақа гаплар. Янаям асарни ўқиб кўриш фойдали. 👉@kitoblog👈
Опубликован 22 сент.
Джордж Зейданнинг "Ингредиентлар" китоби биз кундалик истеъмол қиладиган маҳсулотлар, ишлатадиган нарсаларимизнинг танамизга, соғлиғимизга таъсири ва зарари ҳақида ҳикоя қилади. Айниқса ултра қайта ишлов берилган махсулотлар зарари ҳақида кўп фикрлар бор. Бундай махсулотларда табиий махсулотлар, егуликлар бўлмайди. Асосан озиқа қўшимчалари, консервантлар, ароматизаторлар ва бўёвчилардан иборат бўлади. Лекин арзонлиги, яхши реклама ва ўрганиб қолишга олиб келгани учун одатда табиий махсулотлардан кўпроқ сотилади. Бу махсулотлар газланган ичимликлар, музқаймоқлар, чипслар ва яримфабрикат кабилар. Дейлик бу каби махсулотларни одатдагидан 10% кўпроқ истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини 14% га оширади. Анчайин кўп истеъмол қилиш эса саратон хавфини 23% га, ичак касаллиги синдроми ривожланиш хавфини 25% га, семириб кетиш хавфини эса 26% га ошириб юборар экан. П. С. Умуман таъқиқлай олмасак ҳам ҳеч бўлмаса меъёрида истеъмол қилишга етарли сабаблар. 👉@kitoblog👈
Опубликован 8 авг.
Ричард Докинзнинг “Худбин ген” асарида яна бир қизиқ маълумот бор. Одатда гуруҳ, тўда бўлиб яшайдиган жониворларда алтуризм ривожланган бўлади дейишади. Ҳусусан, тўдада яшаш учун улар ҳамкорлик қилиши, ўзаро бир бирига ёрдам бериши керак. Лекин бу доим ҳам шундай эмас, баъзан бизга алтуристик кўринган нарсани аслида ҳайвонлар ўзини ўйлаб амалга оширган бўлиши мумкин. Кийиклар гуруҳида ҳам баъзан йиртиқчлар яқинлашса бирор кийикнинг турган жойидан баланд ўйноқлаб,тепага сакраши кузатилади. Олимлар шу кунгача бу ҳолатда бу кийик бошқа жамоадагиларни сақлаб қолиш учун ўзини намоён қилиб қурбон қилаяпти деб ўйлашган. Аммо, аслида бу ҳолатда кийик ўзининг кучлилиги,баландга сакрай олишини исботлаб, йиртқич уни барибир тутолмаслигини исботламоқчи бўлар экан. “Кучим кўп менга ташланиб овора бўлма” дейди-да. Йиртқичлар ўзи асосан кучсиз, касал ҳайвонларга ов қилиши эса маълум. Шунга бу чаққон кийикка ов қилмайди. Қушлар ҳам баъзан йиртқич қушлар яқинлашса баланд овозда сайрай бошлайди. Бу ҳам гўё қуш ўзини жалб қилмоқчидек кўринсада аслида бу қуш овозлари билан уни чалғитишга уриниши аниқланган. Бу товушлар қушнинг локализациясини нотўғри кўрсатишга хизмат қилади. Тўғри бу каби чалғитишлар доим ҳам иш бермаслиги мумкин аммо амалда айнан буни моҳирона амалга оширган жрниворлар табиий равишда узоқроқ яшашади, насл қолдиришади. Ва шу орқали бундай турлар кўпроқ яшаб қолади. Умуман китобда жониворлар орқали одамлар феъл-атвори, наслий боғланишлар борасида кўплаб фактлар бор. Ўқиб кўриш жоиз.. 👉@kitoblog👈
Фойдали нарсалар билан улашсак. Твиттер очилгач тармоқ анча жонлана бошлади. #bookclubuz аккаунти эса китоб муҳокамасаи бўйича танлов эълон қилибди. Ғолибга Amazon Fire ридери. Муҳокама асари Пулитцер мукофоти совриндори, журналист Женни Нордбергнинг “Underground Girls of Kabul”, рус тилида “Подпольные девочки Кабула” ёки турк тилида "Kabilin Gizli Kizlari" экан. Шартлари твитда бор. Имкон бўлса ўзим ҳам қатнашарман. 👉@kitoblog👈
Hashtags
Опубликован 3 авг.
Ёмон тарбия кўрган одамдаги жасорат - дағалликка, билимдонлик майдакашликка, заковат масхарабозликка, очик кўнгиллик мунофиқликка айланади, - деган экан инглиз файласуфи Джон Локк. 👉@kitoblog👈
Опубликован 29 июл.
❔Kitob tanlashda nimaga ko‘proq e'tibor berasiz? Masalan men ba'zi kitoblarni o‘qishga qiziqib olaman ln qiziqganimchalik qiziqarli kitob bo‘lmaydi... Бу борада кўп баҳслар бўлади. Яъни китобни қандай танлаш кераклиги муаммо ёки тавсияга кўра танланган китоб кейин ёқмай қолади. Шаҳсан ўзимдан айтсам албатта бошқалар тавсияларига қараб ҳам кўп китоб танлайман. Аммо бунда ўша китоб мавзуси, йўналиши ўзимга ёқадими йўқми кўриб оламан. Китоб ҳақида интернетдан бошқалар фикрини кузатаман. Чунки бир кишининг фикри барибир объектив бўлмаслиги мумкин. Муаллиф ким, бошқа асарлари қандайлигини ҳам кўриб оламан. Илмий оммабоп китобларда айниқса муаллифлар профессор, олимлар бўлишига алоҳида аҳамият бераман. Лекин бу борада яхши китоб ёзадиган журналистлар ҳам кўп ҳозир. Шу изланишларда ҳафсалам пир бўлмаса китобни олиб ўқийман. Лекин агар китоб сизга ёқмаса уни ярмидан ташлаб кетиш катта айб эмас. Бундан уялиш ҳам керак эмас дидлар ҳар хил. Муқовага қараб китоб танлайдиган ғалати қатлам ҳам бор орамизда). Тўғри ғарбда ҳозир китоб муқовалари алоҳида саънат даражасига етган. Лекин бизда агар муқовага қараб китоб танлайман десангиз 90% китоб ўқилмай қолса керак🙂 Китоб танлашнинг яна бир усули ишонган адибнинг, олдин бошқа китобини ўқиган адибнинг навбатдаги китобларини танлаш. Бунда ҳам адашишлар кам бўлади кейинги китоблар ҳам кўп ҳолларда маъқул келади. Қисқача шундай, сизларчи китобларни одатда нимага қараб танлайсиз? 👉@kitoblog👈
Опубликован 28 июл.
Анонимные вопросы: У тебя новый анонимный вопрос: Farzandingiz bormi Ҳа У тебя новый анонимный вопрос: Kitob o'grisi degan kinoni korganmisiz Yo‘q,lekin kitobi borligini bilaman) У тебя новый анонимный вопрос: Biror bir muammo bo'yicha, umuman, fikrlarizni har doim o'qib boraman. Ba'zi birlari o'ylantirib ham qo'yadi... Aniq va ochiqchasiga mulohaza yuritishingiz esa juda yaxshi. Aytingchi, mana shunday fikrlash uchun faqat aniq sohadagi kitoblarni o'qish shartmi, yoki qaysi yo'lni afzal ko'rgansiz? Bilmadim, bu umumiy tajriba bo‘lishi mumkin. Buning uchun alohida kitoblar o‘qimaganman. Ln ilmiy ommaviy kitoblar, bahslarga oid kitoblar ham ko‘proq yordam bersa kerak. У тебя новый анонимный вопрос: Har kun kitob ùqishga qancha vaqt sarflaysiz Aniq bilmadim, balki yarim soat, balki 20 daqiqadir. Ln muntazam o‘qib borishga urinaman. 👉@kitoblog👈