Содержимое
https://t.me/costigan_m/304 Costigan айтяпти, нега эркинликка, индивидуалликка интилувчи одамлар Ницше, Фрейд ва Лорд Генри(Дориан Грей портретидан) фалсафасини яхши кўради? Чунки бу улардаги ўша индивидуаллика интилиш борасидаги шафқатсизликларни, бошқаларни йўлдан "суриб ташлаш" борасидаги ички ҳиссиётларини далда беради, оқлаб беради. Улардаги "виждонни" бироз бўлсада ўлдиришга ёрдам беради, демоқда. ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ Бир-неча йил олдин Ницшени севиб ўқирдим. Ницше фалсафаси шундайки, дастлаб унинг фикрларига қўшилгингиз келмайди "Бўлмаган гап, одамлар бунчалик тубан эмас" деб китобини отиб юборгингиз келади. Аммо... Аммо, ичингизда бир овоз "Тўхта, бир лаҳза ўйлаб кўр, аҳир ўзинг ҳам шундайсан, шу фикрлар миянгдан ўтган-ку" деб тураверади. Кейин одам аслида бу фикрлар ё Ницшедан эмас, аслида ўзи, ўз ҳаёлларидан нафратланишини тушуниб етади. Кўпчилик эса ўзининг, одамларнинг ҳаёллари шунчалар тубан, шафқатсизлигини тан олмаслик учун "Йўқ, ғирт сафсата. Ницше бўлмағур файласуф" деб юради. Ницше Достоевскийни энг яхши психолог деб ҳисоблаган. Мен эса бугун гарчи файласуф бўлсада Ницшени инсон ҳиссиётлари, мотивларини очиб берган энг яхши психолог дейман. Лекин, бу ерда бир жиҳат бор. Ницше инсоннинг энг ички ҳиссиётлари, истакларини тушунтиргандир, аммо уларни юзага чиқариш инсоннинг ўзи, ўз иродасига боғлиқ. Ҳаёлларимизда, ёлғиз қолганимизда нималарни ўйламайди ичимиздаги иблис. Аммо, бу истаклар ўринли, шафқатсизлик табиий деган ҳулосани бермайди бу. Аслида инсонни ҳайвонлардан ажратиб турувчи жиҳат ҳам шу онг, тафаккур. Ницшени ўқиш, ўрганиш керак. Аммо, унинг буткул таъсирига тушиб қолиш керак эмас. Ўз вақтида меъёрни ажрата билиш лозим. 👉@kitoblog👈