TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1023

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры9,570Количество просмотров
Опубликован10 февр.10.02.2021, 07:12
Содержимое поста

Содержимое

​​📚Ж.Селинжер—Жавдарзордаги халоскор Бу асарни анчадан бери турли рейтинглар юқори топларида кўрганимда, "ўқишим керак" деб юрардим. Ўзбекча таржимаси чиққач, эса китобхонларнинг турли қарама қарши фикрлари эса ҳайратимга сабаб бўлди. Тармоқда кимдир асарни мақтар, Ҳолденни жуда яхши кўриб қолганини таъкидласа, бошқалар эса асарда оддий маиший воқеалар тасвирлангани ва ҳаёсиз парчалар кўплигини айтиб танқид қиларди. Шундай ҳиссиётлар билан асарни бошладим. Дастлабки 50-80 бетгача асар мени ўзига тортиб кета олмади, аммо шундан кейин қизиқишим ошиб, қолган ярмини бир кечадаёқ тугатиб қўйибман. Ҳа ростан ҳам асар одатий бир ўсмир, ёшнинг бир неча кунлик кўрган кечирганларини тасвирлайди. Бундай олиб қараганда оддий, маиший сюжет. Аммо, бу каби асарларниг мураккаблиги ҳам балки шунда, воқеалар ортидаги маънони ўзингиз англаб олишингиз керак. Ҳолден каби кўплаб ёшлар ўз ҳисларини аниқ билдира олмайди. Кимнидир яхши кўриши, нафратланишини сўз билан эмас ҳаракатлари билан кўрсатиши мумкин ҳолос. Айниқса Ҳолден ва синглиси ўртасидаги муносабат, меҳр оддий вазиятларда(акасига қалпоғини бериши, Ҳолденнинг хати) билинади. Умуман асарда ўсмирнинг ҳаётга, анъанавий қарашлар ва мунофиқликларга бўлган исёнини яққол кўриш мумкин. Унинг мактабдан кетиши аслида шунчаки мактабга эмас, балки ҳаётдаги соҳталикка, адолатсизликларга қўл силташи эди. Бундай муносабат асли кўпларнинг бошидан ўтган. Шунчаки бизнинг мисолда бу мактаб, ўқитувчилар эмас, балки ҳаёт, атрофимиздаги одамлар ва амалдорлар бўлади, кўпинча. Шунингдек, асарда ҳақоратлар, сўкинишлар, очиқ саҳналар ҳам жуда кўп учрайди. Лекин бу асарнинг янада ҳаётийлигини таъминлайди, балки оригиналида бу нарсалар асарга янада табиийлик бергандир. Айни мана шу каби жиҳатлар сабабли ҳам асар ўқувчиларда 2 хил таасурот қолдирса керак. Кимдир сюжетга юзаки баҳо беради ва уни бошқа психологик-фалсафий асарлар билан солиштириб, "енгил асар" дейди. Аммо, бошқаларга у дилдан ёқиб қолади қахрамонларга ўзгача меҳр беради. Камюнинг "Бегона" си, Довлатовнинг "Чемодани" ҳам шундай асарлардан. Шунчаки сюжет, ортиқча ички кечинмалар, фалсафа ёзилмаган. Аммо, улар асарда бор ва шунчаки сюжет ортидаги кичик воқеаларда тасвирланган. Шу сабаб ҳам балки Бегонани кўплар тушунмас. Мерсо ёки Ҳолденни ёмон кўрар, салбий қахрамон деб баҳолар. Аммо, бундай асарларда салбий ёки ижобий образлар бўлмайди, шунчаки образ бўлади. Қахрамонни тушуниш ёки тушунмаслик ўқувчининг ўзига ҳавола. Асар менга ёқди, бемалол бошқаларга тавсия қила оламан. Айниқса ёшлар ўқиса кўплаб кечинмаларига жавоб олади, балки. 👉@kitoblog👈