TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1024

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры10,300Количество просмотров
Опубликован10 февр.10.02.2021, 12:14
Содержимое поста

Содержимое

​📚Стив Жобс—Уолтер Aйзексон #Бир_дақиқада_бир_китоб ✅Китобдаги асосий фикрлар: ❓Стив Жобс қандай инсон эди. Болаликдан Стивга ақл бовар қилмас қатъият хос эди. У ҳеч қачон бошқалар хоҳлаган нарсани қилмаган, лекин бирон қарорга келиши билан у ҳар қандай йўл билан мақсадига эришарди. Жобс бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини жуда яхши ҳис қиларди, одамларнинг заиф томонларини сезувчи ғайритабиий қобилиятга эга эди. Стив одамни қандай камситишни, уларни ерга уришни яхши биларди. У қўл остидагиларга асоссиз равишда қўпол муносабатда бўлган. Aммо, агар ходим ўзини хотиржам тутса, ишни тўғри ва самарали бажарса, Жобс уни ҳурмат қила бошларди. Стив Жобс ўзлигини излашдан тўхтамасди: у зен-буддизмга эътиқод қилар ва AҚШдаги Буддист коммунада ҳам истиқомат қилади. У тажриба қилишдан қўрқмасди: очликни синаб кўрганди, турли хил парҳезлар ("Apple" номи олма парҳези туфайли пайдо бўлган) ва уйқусизликни синаб кўрганди. Стив сабрсиз ва кескин кайфияти билан ажралиб турарди.У агар нимадир у хоҳлагандек бўлмаса, тез-тез йиғлар ва омма олдида жазавага тушиб қоларди. 📌Стив Жобснинг ғоялари: — Биз ҳамма нарсани яхши қилишимиз керак, ҳатто ҳеч ким кўрмайдиган нарсани ҳам. — Биринчи даражали маҳсулотни яратиш учун фақат энг яхши ходимларни ишга ёллаш керак. — Раҳбар барча жараёнларда иштирок этиши керак. — Сиз ўзингиз эга бўлишни истаган маҳсулотни яратишингиз керак. — Дизайн технологияни бошқариши керак. — Ҳақиқий санъаткорлар ҳамма нарсани соддалаштирадилар. Жобс ҳамма нарсада: компанияни бошқаришда, маҳсулотни лойиҳалашда, муваффақият калити— рекламада ҳам оддийлик лозим деб ҳисобларди. — Aгар биз ўзимизга зарар етказмасак, буни бошқа биров амалга оширади. Умуман олганда компанияга бир бутун сифатида қараш Жобсга ўз рақобатчиларидан сезиларли устунликни берганди. У глобал даражада фикрлар, iPhone-нинг чиқарилиши iPodнинг сотилишини камайтиради ва iPad эса ноутбукларнинг сотувига зарар етказади деб қўрқмаган. - Харидор ҳар доим ҳам хақ эмас. Жобсдан "Сиз маркетинг тадқиқотларини ўтказасизми?" , деб сўрашганда, Жобс "Йўқ, чунки биз истеъмолчига кўрсатмагунимизча у ўзи нимани хоҳлашини билмайди" деб жавоб берган. 👉@kitoblog👈