Содержимое
📚Густав Лебон - Омма психологияси Нима ҳақидалиги номидан ҳам маълум бўлган бундан 125 йил олдин ёзилган янги таржима китобдан иқтибослар. Шундан кейин китоблар эскиради деманглар🙂 👉Инсон ғоя, ҳиссиёт ва одатлар томонидан бошқарилади ва буларнинг биронтаси ўзимиз билан бирга дунёга келмаган. 👉Илм-фан билан яшашда бизга чидам керак, чунки у барбод этган иллузияларни қайтиб ҳеч нарса тиклай олмайди. 👉Нарсаларни фақатгина расмга олиши мумкин бўлган, аммо нарсаларга тегинишга рухсат бўлмаган дунёни тасаввур қилиб кўринг. Бундай дунёда нарсаларнинг аниқ шакли тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш қийин кечган бўларди. 👉Давримизнинг муҳим хусусиятларидир бири шундаки, бугун инсониятнинг фикрлаш тарзи ўзгариш жараёнини бошдан кечирмоқда. Бу ўзгаришларга сабаб бўлаётган иккита асосий омил мавжуд. Биринчиси – цивилизация элементларининг илдизи ҳисобланган диний, сиёсий ва ижтимоий эътиқодларнинг емирилиши. Иккинчиси – замонавий илм-фан ва саноат инқилоби оқибатида юзага чиққан бутунлай янги шароитлар ва янгича фикрлаш тарзи. 👉Цивилизация ҳеч қачон авом томонидан вужудга келтирилган эмас, у доимо кичик интеллектуал қатлам томонидан яратилиб келинган ва бошқарилган. 👉Фактларга таянадиган бўлсак, дунё бошқарувчилари, барча дин ва империяларнинг асосчилари, барча эътиқод даъватчилари, кичик-кичик гуруҳларнинг бошчилари инстинктив ҳолатда омма характеридан хабардор бўлган ва улар ўзлари англамаган ҳолда кучли психологлар бўлишган. 👉@kitoblog👈