Содержимое
📣 "Қўрқма"сларни чорлаймиз! Қалами ўткир, камераси учқур, ғоялари ноодатийлар "Қўрқма"нг, келаверинг. Сизлар учун махсус янгилигимиз бор ахир!🎁 "Қўрқма"чилар учун асар муаллифи Жавлон Жовлиев махсус танлов эълон қилади. Ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Asaxiy Books томонидан совғаларга эга бўладилар. 🥇 ўрин «Bookreader»📱 🥈 ўрин 15 та китоб📚 🥉 ўрин 5 та китоб 📚 билан тақдирланади. Шу жойигача қизиқиб ўқиган экансиз, мана ҳозир айтамиз сиздан нима исташимизни🤓 "Қўрқма" асари ҳақида бор фикру мулоҳазаларингиз ёки китоб билан тушилган энг креатив фотосуратни 25 феврал, соат 15:00 га қадар телеграмдаги @qorqma_tanlov электрон манзилига юборинг. 📌 "Энг яхши тақриз" ёки "Энг яхши фотосурат" номинацияси ғолиби сизлигингизни ҳаммага исботлаш вақти келди. "Қўрқма"нг, охирини ўйлаган қаҳрамон бўлолмайди! 😁 @ijodkorlarkengashi