Содержимое
📙Хайриддин Султон—Одамлардан тинглаб ҳикоя Адиб Х. Султоннинг янги ҳикоялар тўпламини ўқиб чиқдим. Тўплам номидан аёнки, ҳикоялар давлат амалдори бўлган адибнинг турли одамлардан эшитганлари ва кўрган кечирганлари асосида ёзилган. Шунингдек, уларга ажойиб тарзда бадиий ишлов берилган, ўзига ҳос сўзлардан фойдаланилган. Тўғриси, ҳикояларни ўқисангиз дастлаб юзингизга табассум югиради, аммо кейин бу табассум аччиқ кулгига айланади. Турли ўй-ҳаёллар оламига тушиб қоласиз. Ички ишлар вазирининг ошга бориши, мудофаа вазирининг имомлик қилгани ҳақидаги воқеалар ҳар томонлама борича ёритилган ва кўпчиликка қизиқ бўлади. Айниқса вазирнинг "кечаси икки-учда уйга қайтсам, ўзимни бахтли ҳисоблайман" деган ҳитобиданоқ, кўплаб жиҳатлар ҳақида хулоса қилиш мумкин. "Ўзбек халқининг миллий ғояси" ҳикояси эса кўплаб мунозараларга сабаб бўлувчи "миллий ғоя ўзи нима?" деган саволга жавоб беради. Бу жавоб гарчи кулгули кўринсада, аммо ҳақиқатдан ҳоли эмас. Карантиндаги воқеалар ҳам бу "ғоя" нинг исботи сифатида келтирилган. "Миллий ғоя" нималиги ва бошқа турли ҳаётий воқеаларга қизиқяпсизми, унда албатта китобни ўқиб чиқинг. Китоб шунчаки воқеалар тўплами эмас, балки ҳаётий тажрибалар манбаидир. 👉@kitoblog👈