TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1051

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры16,300Количество просмотров
Опубликован24 февр.24.02.2021, 06:16
Содержимое поста

Содержимое

​​Хар йили мамлакатда минглаб талабалар ўқиш пулини тўлай олмагани учун институтлардан ҳайдалади. Ҳар йили яна ўн минглаб талабалар фақатгина отасининг пуллари бўлгани учунгина ўқишга киради ва диплом олади. Ҳар йили юз минглаб оталар боласини ўқитиш учун қулликка рози бўлади. Ҳар йили яна шунча оталар боласи учун пора олади, давлат сирларидан кўра ҳозир азизроқ бўлган бойлигини талон-торож қилади. Ҳар йили минглаб ўқитувчилар бир тийинга қиммат илмий ишларини ёқлайди ва шу илмни талабаларга пуллайди. Ҳар йили қанчадан-қанча қизлар фақат ўқиш пули учун ўзини сотади. Ҳар йили минглаб оналар боласини ўқитиш учун ўз жигарини даволатишдан воз кечади. Ҳар йили неча ёш ўқишга пул топиш учун Ватандан чиқиб кетади. Ҳар йили... ҳар йили шу аҳвол янги бўлади. Яшаради, тозаланади ва такрорланади. ди. 📚Ж. Жовлиев—Қўрқма 👉@kitoblog👈