TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1062

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,400Количество просмотров
Опубликован3 мар.03.03.2021, 06:52
Содержимое поста

Содержимое

📚Демак, феврал сарҳисоби 1. Питер Акройд—Платон ҳақида афсона. Аслида асар ярми ўтган ой бошланганди, бу ой тугатдим. Бу асар бошқа бир келажадаги Платоннинг саёҳатлари ҳақида. Диалоглар шаклида кўплаб муносабатлар,ҳис туйғулар очиб берилади. Келажак мисолида бугунги кундаги инсонлар орасидаги муаммолар устидан киноя билан кулинади. 2. Ж. Селинжер—Жавдарзордаги ҳалосокор. Бу асарнинг ҳам оз қисмини ўтган ой ўқигандим. Бу ой тугади. Ажойиб асар.Тақриз бу ерда. 3. Жавлон Жовлиев — Қўрқма Бу асар ҳақида кўп ёздим, иқтибослар келтирдим. Ёзилиш услуби ўзгача ва иқтибосларга бой асар. Тўлиқ фикрлар бу ерда. 4. Ж. Молинари—Бу ерда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу ўзгача асар. Рамзлар,аллюзияларга бой. Оддий икир чикирлар, муаммолар билан ҳаётимизда ҳамма нарса содир бўлиши мумкинлигига ишора қилинади. Бир муҳожирнинг ўлими эса Европадаги қочқинлар аҳволига яна бир бор назар солишга ундайди. Ҳали бу китобга тўлиқ тақриз ёзилади. ✅Қисқача шулар, барчага ёқимли мутолаа. 👉@kitoblog👈