TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1073

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,420Количество просмотров
Опубликован10 мар.10.03.2021, 09:03
Содержимое поста

Содержимое

​📚Стивен Ҳокинг—Мураккаб саволларга оддий жавоблар #Бир_дақиқада_бир_китоб ✅Китобдаги асосий фикрлар: 1. Ер юзидаги барча тирик мавжудотлардан фақат инсон коинотнинг буюк ғояси ва гўзаллигини қадрлай олади. 2. Илмий қонуниятларга кўра, Коинот Катта Портлаш натижасида ўз-ўзидан пайдо бўлган. 3. Энг бошида, бугунги қора туйнукларда йўқ бўлгани каби, Коинотда ҳам вақт бўлмаган. 4. Оламни яратиш учун фақат учта таркибий қисм керак: материя, энергия ва бўшлиқ. Энергия бутун оламни қамраб олади, чексиз ўзгарувчан ҳолатда уни қўллаб-қувватлайдиган жараёнларни амалга оширади. 5. Коинотда ҳеч қандай чегара йўқ. Ҳудди изланувчан одамнинг фикрилаши чегараланмаганидек. Бир куни биз Ернинг чегараларидан чиқиб, янги уйимизни қуёш тизимининг бошқа сайёрасида ва эҳтимол бошқа галактикада топамиз. 6. Сайёрамиз эртами-кечми глобал исиш, ядровий уруш ёки астероиднинг қулаши оқибатида яшаш учун яроқсиз бўлиб қолади. Шунинг учун космосни мустамлака қилиш — кейинги юз йилликнинг энг муҳим вазифасидир. 7. Қуёш тизимидан ташқарида, яшаш учун мос бўлган ўнлаб сайёралар бўлиши мумкин. Aгар инсоният ўз кучларини жамласа, юлдузлараро парвозлар бизнинг ҳаётимиз давомида ҳам ҳақиқатга айланиши мумкин! 8. Инсониятга янги Эйнштейнлар ва янги илмий кашфиётлар керак. Бунинг учун эса фаннинг нуфузини кўтариш ва таълим тизимини ўзгартириш жуда муҳимдир. Таълим болаларда қизиқувчанликни, тасаввур ва мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириши керак. 9. Сиз кўраётган ва қилаётган нарсаларингиздан маъно топишга ҳаракат қилинг. Иложи борича тез-тез, Коинот нима учун мавжудлиги ҳақида ўйланг. Фақат оёқларингиз остига эмас, балки юлдузларга ҳам қарашни унутманг. 10. Қизиқувчан бўлинг ва орзу қилишни тўхтатманг. Ҳаёт қанчалик қийин кўринмасин, ҳар доим бирор нарсани ўзгартиришингиз мумкин - ҳеч қачон таслим бўлманг! 💠Бизнинг келажагимиз: - Биз космосни ўзлаштирамиз - Биз сунъий интеллектни такомиллаштирмиз ва мавжуд технологияларни яхшилаймиз. - Термоядровий синтез, чексиз энергия захиралар билан таъминлайди - Нисбийлик назариясига кўра, агар ёруғликдан тезроқ ҳаракат қилиш мумкин бўлса, унда замонлараро саёҳат қилиш ҳам мумкин. - Биз инсон ДНКини қандай ўзгартириш ва такомиллаштиришни ўрганамиз. - Эртами-кечми, глобал саволларга жавоб топамиз. 👉@kitoblog👈