TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1074

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,300Количество просмотров
Опубликован11 мар.11.03.2021, 06:53
Содержимое поста

Содержимое

​📚2020 йил янги Китоблар тўплами. 1. «Институт», Стивен Кинг Бу китоб турли паранормал қобилиятга эга болаларни ўрганувчи институт ҳақида. Бу ерда уларни ўрганишади ва ҳеч қаерга қўйиб юборишмайди. Тадқиқотлар фақат эзгулик мақсадида ҳам эмас, албатта. АҚШ сиёсий тизими ва фуқароларнинг эркинлик борасидаги ҳолатлари ёритилган жуда қизиқ сюжетли китоб. 2. «Қурбақалар»,(Лягушки) Мо Ян Бу асар Хитойнинг шавфқатсиз "бир оила—бир фарзанд" сиёсати ҳақида. Бош қаҳрамон акушер Ван Син шундай "ортиқча" болаларнинг туғилишига ҳалақит қилиши керак. Мо Ян 2012 йили "галлюцинатор реализм" учун "Нобел" мукофоти соҳиби бўлган. 3. «Яхшироқ жойга станция»(Станцию на пути туда, где лучше), Бенджамин Вуд Евроиттифоқ қисқа руйҳатига кирган психологик роман. Асар болаликдаги руҳий жароҳатлар ва уларнинг кейинги ҳаётимизга таъсири ҳақида. Бош қаҳрамон 12 ёшида олган кўнгилсизлик оқибатларига қарши курашишга интилади. Дэниел асли аниқ нима бўлганини эслолмайди ва бугунги ҳолатини тушуниш учун ўтмишини аниқлаштириши лозим. 5. «Фитнанинг русча маданияти»(Русская культура заговора, Илья Яблоков) Китоб турли фитна, иҳтилофлар тарихи ва социологиясига бағишланган. Лидс университети лектори Илья турли фитаналар, ғарб ёҳуд еврейлар "ҳукмронлиги" масалаларини таҳлил қилади. Конспирологиянинг келиб чиқиш жойларини ўрганиб, энг абсурд фикрлар қандай пайдо бўлишини кўрсатиб беради. 5.«Фактология» (Фактологичность, Ханс Рослинг) Дунёнинг неча фоиз аҳолиси қашшоқ? Нега сайёра аҳолиси тинмай кўпаяди? Неча фоиз қизлар мактабни битиришмоқда? Биз кўпинча глобал тенденцияларни нотўғри баҳолаймиз. Педагоглар, журналистлар, банкирлар ҳатто Нобел лауретлари ҳам адашади. Бу китобда эса муаллиф кузатувни таҳминлардан ажратиш, фактларни тасдиқлашни тушунтиради. 👉@kitoblog👈