Содержимое
🎁Ҳаммага салом! Демак Китобхон кундалигиBook.uz билан ҳамкорликда #менинг_тавсиям танловини эълон қилади. Танловда сиз ўзингиз ёқтирган ва бошқалар ҳам ўқиб чиқиши лозим деб ҳисоблаган китобни тавсия қиласиз. Бунда қуйидаги 3 та саволга қисқа(бир неча гап) ва лўнда жавоб ёзиб жўнатасиз. ➖1. Қайси китобни тавсия қиласиз ва китобдан ўзингиз қандай фойда олгансиз? ➖2. Китобни кимлар, қайси гуруҳ (талабалар, аёллар ёки нимагадир қизиқувчилар...) ўқиб чиқиши лозим деб ўйлайсиз ва нега? ➖3. Китобдаги сизга ёққан бирон фикр, иқтибос ёки парча? 📩Жавобларни @kk_admin ёки @Uktamga_xat_bot га жўнатинг. ✅ Шунингдек, @bookuzbekistan ва @kitoblog каналларига ҳам аъзо бўлишингиз шарт. 🎗Бунда энг фойдали тавсиялар деб топилган 2 нафар иштирокчини ўзим аниқлайман. Яна 1 нафар ғолиб эса рандом орқали аниқланади. ⏰Танлов 17 март соат 21-00 гача давом этади. Сўнгра ғолиблар аниқланиб, барчасига янги нашр қилинган китоблардан совға қилинади. Барчага омад! 👉@kitoblog👈