Содержимое
#менинг_тавсиям ➖Қайси китобни тавсия қиласиз ва китобдан ўзингиз қандай фойда олгансиз? Марк Менсоннинг "Бепарволикнинг нозик санъати" китоби, ҳаётимдаги фойдали хусусиятлари шуки,ҳар доим зўр бўлиши керак деган фикрларим сафсата эканлигини англаб етганман. Доимий кулиб юриш, доимий зўраки табассумни ўзимдан талаб қилишни тўхтатишимга туртки бўлган. Ҳақиқий реал ҳаётда вазиятларга ечим топиб яшаш кераклигини англатган. ➖Китобни кимлар, қайси гуруҳ (талабалар, аёллар ёки нимагадир қизиқувчилар...) ўқиб чиқиши лозим деб ўйлайсиз ва нега? Китобни балоғатга етган инсонларнинг ҳаммаси, айниқса ўзимни топаман, ўзимни англайман деб ҳар хил психологик билимларни ўзида синаб кўраётган инсонларга тавсия қиламан. ➖Китобдаги сизга ёққан бирон фикр, иқтибос ёки парча? #Китобдан парчалар: Бинобарин, чиндан-да бахтли одам Кўзгу қаршисига ўтириб олиб, ўзини ҳақиқатдан ҳам бахтли эканлигини ўзига такрорламайди, Унга бундан нима наф? У шундоғам бахтиёр. "Сиз турмуш қурадиган инсон сиз билан жанжал қиладиган инсондир". Davirovna 👉@kitoblog👈