Содержимое
#менинг_тавсиям ➖1. Қайси китобни тавсия қиласиз ва китобдан ўзингиз қандай фойда олгансиз? Аҳмад Лутфий Қозончининг «Ўгай она» асарини тавсия қиламан. Фарзанд тарбияси ҳақида анча маълумотга эга бўлдим. Аслида бу китоб аёлга, онага бир ибрат ҳақида сўзлайди, аммо, бир ожиза аёл киши ҳолис ният қилиб, шу йўлда шунчалик ғайрат-шижоат, сабр-матонат кўрсатяпти-ки, наҳот биз эркакларнинг ғайратини, шижоатини, еркаклик ғурурини, уйғотмаса? Наҳот биз оталик, эрлик, каби бурчларимизни ҳис қилмасак, бу бурчларни ўзимизда янгидан кашф қилмасак? ➖2. Китобни кимлар, қайси гуруҳ (талабалар, аёллар ёки нимагадир қизиқувчилар...) ўқиб чиқиши лозим деб ўйлайсиз ва нега? Фикри ожизимча бу саволга биринчи саволдаёқ жавоб топиб бўлинди. ➖3. Китобдаги сизга ёққан бирон фикр, иқтибос ёки парча? Китобдан: Фақат, қизим, инсонлик шарафи хайрли қарор қабул қилишдагина эмас, балки турли азиятлар қаршисида қабул қилинган қарорда сабр билан давом эта билмоқдадир. Хасамаддин Юсупов 👉@kitoblog👈