Содержимое
#менинг_тавсиям ➖Қайси китобни тавсия қиласиз? Эркин Аъзам қаламига мансуб "Отойининг туғилган йили" номли қиссасини тавсия қиламан. Китобдан ўзингизга қандай фойда олгансиз? 1.Хамма нарсани унутиб мутолага кириб кетиш. Мутолаа завқи ва ажойиб кайфият.(Мен учун энг муҳими шу ва менга бу қисса шуларни бера олди) 2.Ўз севимли қахрамонимни топдим. 3. Отойининг туғилган йили аниқ эмаслигини билиб олдим)) 4.Қатъиятни, Ўз фикримда собит туришни ўргандим 5.Жамият, одам табиати хақида бироз тушунчага эга бўлдим. 6.Танқидий қарашни, танқидий фикрлашни ўргандим. 7.Буқаламун бўлмасликни, нима бўлганда хам ўзлигимча қолишни ўргандим.Кимдир ёки жамият тузиб берган ценарий бўйича рол ўйнамасликни аксинча хеч қанақа режиссёр ёки ценаристни қўлида актёр бўлмай, ўзимга ўзим режиссёр, ўзимга ўзим ценарист бўлишим кераклигини, нима бўлганда хам ўз ролимдан, ўзлигимдан, ўз ценарийимдан чиқмаслигим кераклигини англадим.(Дархақиқат хаммамиз актёрмиз, аммо кимни ценарийси бўйича рол ўйнашимиз қизиқ) ➖Китобни кимлар, қайси гуруҳ (талабалар, аёллар ёки нимагадир қизиқувчилар...) ўқиб чиқиши лозим деб ўйлайсиз ва нега? 1.Адабиёт оламига янги кириб келаётган китобхонлар ўқишини тавсия қилардим.Чунки бу қисса содда,тушунарли қилиб ажойиб услубда ёзилган. 2.Ўта даражада оптимистлар ўқиши лозим.Бу қиссани ўқиб хаёт улар ўйлаган даражада жуда хам яхши эмаслигини англаб етармидилар) 3.Ўта даражада Пессимистлар хам ўқишини тавсия қилардим.Қиссани ўқиб бироз кайфиятлари кўтарилармиди) 4.Таълим тизимидагилар, Ўқитувчилар ўқиб чиқишини тавсия қилардим.Чунки муаллиф бу қиссасида таълим тизимини, ўқитувчиларни танқид қилган ва мен муаллифнинг танқидини жуда ўринли деб хисоблайман. ➖Китобдаги сизга ёққан бирон фикр, иқтибос ёки парча? Машрабнинг оти нега Машраб? Ким билади? Энг олдинда домланинг оғзидан кўз узмай, иложи бўлса унииг томоқ қирганини ҳам дафтарига ҳафсала билан ёзиб олишга шайланиб ўтирадиган Бўстон билади! У бирги-на шу саволга «Онасининг қорнида йиғлагани учун», дея жавоб бердию имтиҳондан ўтди-кетди. Башарти курсдошларни танлаш ҳуқуқи берилганда мен Бўстон билан ўқишдан қатъиян бош тортган бўлардим. У билан бирга ўқиётганимни ўйлаб доим уялиб кетаман, келажакда ҳам эсимга тушса, ўзимни кечирмасам, номус қилсам керак. Қачон қараманг, телевизордаги « қизлар давраси»да ишшайиб ўтиради. Гоҳида конфет шимиб ёзган шеърларини ўқиб берса, гоҳо ҳеч нарса қилмайди — шунчаки, ўзини кўрсатиш учун чиқади. Биламан, келажакда бир кун менинг омадим юришмайроқ қолганини эшитса, у албатта: «Ҳа, уми, бошдан аҳмоқ эди», дейди эслагиси ҳам келмай, бурнини жийиради. Бордию худо ёрлақаб тузукроқ одам бўлиб кетсам, у: «Бирга ўқиганмиз, бошдан ҳам зўр эди», дейиши турган гап. «Бўстон, худо ҳақи, айт, сени қандай она туққан ўзи? — дейман баъзан ичимда нафратланиб ва негадир у осонгина жавоб топиб, истаган имтиҳондан ўтиб кети- ши мумкин бўлган саволларнн ёғдира бошлаймап: — Машрабнинг оти нега Машраб? Отойи нечанчи йилда туғилган? Дурбекнинг қандай романлари бор? Саккокий нечта драма ёзган? Лутфий нега юз йил эмас, тўқсон тўққиз йил умр кўрган? Расул Собиржанов 👉@kitoblog👈