TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1106

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,270Количество просмотров
Опубликован22 мар.22.03.2021, 07:59
Содержимое поста

Содержимое

📚Бугун бир яхши китобни тавсия қиламан. Китоб инсон психологияси, муносабатларига қизиққан барчага манзур келади. Содда тилда ёзилган, рус тилидаги файлни ҳам юкладим. Қуйида китобдан парча Ҳар бир инсонда ўз атрофидаги одамлар ва олам ҳақида тасаввури бўлади ва инсон асли ўша объектларнинг ўзини эмас, балки шу тасаввурларини ҳақиқат деб билади. Нормал индивидлардаги бу тасаввурлар баъзан битта шаблонга мос тушади. Мас: оналар- меҳрибон, ота-қаттиқлроқ деб ўйлаш ва ҳк. Омадли одам - бу тасаввурлари реал ҳаётга жуда яқин, ўхшаш бўлган одамдир. Ана шунда у кўпинча ўзи ўйлаган ниятларига етаверади. Омадсизлар эса аксинча тасаввурлари ҳаётдан жуда йироқ бўлган(кўпинча идеаллашган) одамлардир. Буюк одамлар - ўзини ўраб турган оламни тушунишга қодир бўлган ёки шу оламни ўзида шаклланган тасаввурларга ўзгартиришга ҳаракат қилувчи одамлардир. Эйнштейннинг фаолияти деярли барча физик ва математикларнинг тасаввурларини, айнан у кашф қилган "ҳақиқатга" ўзгартиришга мажбур қилган. Шекспир эса одамларга дунё аслида қандай бўлса, одамларда ҳам ҳудди шундай аниқ тасаввур ҳосил бўлишига ёрдам беради. Баъзи ёвуз одамлар куч орқали дунёни ўз тасаввурларига мос равишда ўзгартиришга уринишган. М: Гитлер. Шизофрения номли психик касалликка чалинганлар, дунёни қандай бўлишидан қатъий назар буни ўзидаги тасаввурига мос деб ҳисоблашади. Улар ўз ҳаёлида оламни ўзига мослаб олишади ва бундан қониқиш ҳосил қилиб яшайверишади... "Психиатрия ва психоанализга кириш" - Эрик Берн. 👉@kitoblog👈