Содержимое
Достоевский — ўсмирлар учун идеал ёзувчи. Сарлавҳадаги айни шу фикрни "Книжчел" лойиҳасидаги суҳбатда рус ёзувчиси ва "Большая книга" мукофоти соҳибаси Марина Степнова таъкидлади. Бу кутилмаган фикр бўлиб туюлади, албатта. Аммо, Степновага қулоқ солсак уни фикрларида жон борлигини кўриш мумкин. У айтадики: ўсмирлик пайтида одам ҳаёлларида бўронлар кезиб юради, ўзини ҳам, бошқаларни ҳам тушунишга қийналади. Ўсмир ўзини ҳар ёққа, ўққа-чўққа ҳам уради. Фикрларини тартибга солишга уринади. Атрофида, 1000 градусли босим бўлади. Достоевский персонажлари ҳам ўзини ҳудди шундай тутади. У асарда қўядиган саволлар ҳам шундай, илеалистик. Достоевский - даҳо, аммо у ҳақиқий ҳаёт ҳақида эмас, буюк ҳиссиётлар ҳақида ёзади. Шунинг учун ҳам ёшлигимда уни қаттиқ севган бўлсамда, бугун унчалик ёқтирмайман, - дейди Степнова. 👉@kitoblog👈