Содержимое
✅ Фарзандларимизда билимга, илм олишга иштиёқ уйғота олсак, уларга қиладиган энг катта яхшилигимиз шу бўлади, балки. Жамият муаммоларига ечим ҳам яхши таълим ва салоҳиятли кадрларда. https://t.me/allaevuzb/1668 Демак, сизнинг ва менинг ҳозир қилишимиз мумкин бўлган энг тўғри ишимиз фарзандларимиз таълимига максимал эътибор қаратишимиз. Аниқ фанларга, реализмга асосланган таълимни ривожлантирмасдан туриб ҳеч нарсага эришолмаймиз. Давлатдан таълимни ривожлантиришини кутиб туришга ҳам ҳаққимиз йўқ. Тўй қилманг, машина олманг, лекин болангизни ўқитинг. Маҳалла нима деса десин. Болангизнинг келажаги архаик маросим ёки урф-одатлардан муҳимроқ. Ҳатто оч қолсангиз ҳам, эскироқ уйда яшасангиз ҳам ўз фарзандингизнинг таълимига пул тикинг. Сизда ўз фарзандингизга яхши таълим бериш олий мақсад бўлсин. Шундагина бир неча йилда жамият ўзгариши мумкин. Фақат таълим бизни бу ботқоқликдан қутқаролади. Бошқачаси бўлиши ҳам мумкин эмас. 👉@kitoblog👈