TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1116

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,180Количество просмотров
Опубликован26 мар.26.03.2021, 03:35
Содержимое поста

Содержимое

💬 Бекзод ака ажойиб фикр билдирибдилар. Ёзиш бу фикрлашнинг бир тури. Бирор ғояни ёзишга, ёзма тушунтиришга келганда киши ўша мавзуни ўзи қанчалик тушунишини билиб олади. 📝Ҳудди шундай китобларни ўқиш, росмана тушунишда ҳам улар ҳақидаги фикрни қоралаб қўйиш керак. Ўқиган китобингизга ҳеч бўлмаса бир абзац фикр, тақриз билдириб қўйсангиз, ўқиган китобингиз ёддан чиқмайди. Фикрларингиз чарҳланади, нутқ маданияти ҳам ошади. ✍Бугун жуда кўпчилик ижтимоий тармоқларда ўз фикрини билдириб бормоқда. Турли йўналишдаги блогерлар анча кўп. Киши аниқ бир йўналишда блог юритишини доим қўллаб қуватлайман. Фақат шу соҳага одам ўзи қизиқиши, яхши билиши даркор. Шунда блог ҳам қизиқ, ҳам фойдали бўлади. Баъзилар "мен бу соҳани зўр биламан, фақат ёзгим келмайди, эп кўрмайман" қабилида гапиришади. Аслида ҳақиқатдан бир соҳани билсангиз, бошқаларга ҳам уни тушунишда ёрдам берганингиз маъқул. Киши компютер ёнига ўтириб ёзишни бошлаганида ўзи соҳани қанчалик билиши, ойдинлашиб қолади. Фикрлашдан, ёзишдан чарчаманг! 👉@kitoblog👈