TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1118

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,440Количество просмотров
Опубликован26 мар.26.03.2021, 06:09
Содержимое поста

Содержимое

​​📚Сунбула—Тилланисо Тилланисо бугун ижоди билан кўпларни ҳайратга солаётган шоиралардан десам адашмайман. Унинг насрдаги уриниши бўлган "Сунбула" тўпламини эса яқинда ўқиб чиқдим. Аслида унинг баъзи мақолалари, фикрлари илгари ҳам таниш эди, шунга китобга ҳам қизиққандим. Аммо, китоб бу борадаги ишончларимни тўлиқ оқлай олди дея олмайман. "Сунбула" қиссасини Сафарли асарига ўхшатишганда ҳайрон бўлгандим. Тўғри ёзилиш сюжети таниш бўлиши мумкин, аммо Сафарлида одамларга ҳос ҳиссиётлар, лирика бош планда бўлади. "Сунбула" да инсонлар фаолияти ва ҳисларини психологик ҳолатларга ёпиштиришга уринилган. Асар сюжети ўзига тортмайди, асосий эътибор персонажлар фикрларига, амаллари рационализациясига бағишланган. Хонадондаги учлик, кўпчилигимизга таниш, орамиздаги одамлар аслида. Фақат қорнини ўйловчилар, куним ўтса бўлди деб юрувчилар-у, бошқаларга беғамлар ҳам талайгина. Уларнинг барини шароит шу куйга солган ёки уларнинг ҳам миясида шундай ўй ҳаёллар бор деб бўлмайди, албатта. Умуман асосий 3 персонаждан ким бош қахрамонлигини ҳам ажратиб бўлмайди. Уларнинг ҳар бирининг ўз тарихи бор, гуёки улар қисмати бундайлигида уларнинг эмас фақат шароит ва атрофдагилар айбдордек туюлади. Устоз бир қарашда бошқа хонадошларга "бегона" бўлсада(ва асарда қахрамон буни бир неча марта такрорлайди), аммо улар ҳаёти, оиласию, тарихини ипидан игнасигача билиб олиши ғалати кўринади. Асар якуни борасида ҳам аниқ хулоса ясаш қийин, "бундай қабиҳликлар оҳири мана шундай фожеа билан тугайди" демоқчи бўлганмикин муаллиф, тушунмадим. Аммо, "экканингни ўрасан" қабилидаги хулоса жуда жўн кўринади менга. "Гермина синдроми" эса кўпроқ муаллифнинг ўлим ҳақидаги фикрларидан иборат. Бундай кишининг ўзини яксон этиши, ўлимга интилиши(мортидо) очиб беришга уринилган. Фрейднинг бу борада яхши мақоласи бор эди. У ҳаётий энергия либидо(эрос-севги) ни, мувозанатга интилувчи мортидо(ўлимга интилиш) га қарши қўяди. Инсон ҳаёти шу 2 қарама қарши кучнинг таъсирида ривожланишини айтади. Либидо одамни яшашга, насл қолдириш, фаолият юритишга ундаса, мортидо танани биологик ўлимга олиб келиб абадий мувозанатга олиб келишга ундайди. Умуман олганда тарқоқ фикрлар йиғиндисидан умумий хулосага келиш қийин. Муаллиф ўлимдан қўрқмаслиги, у табиий жараёнлиги ва доим биз билан биргалигини уқтирмоқчи бўлгандир балки. Бу борада "Қора рицар: Афсонанинг қайтиши" фильмидаги бир лавҳа эсимга тушади. Одам белига арқон боғлаб катта чуқурдан чиқишга интилади.Аммо ҳар сафар ярмида йиқилиб тушаверади, арқон сабаб тирик қолади. Шунда бошқа бир одам унга арқонсиз чиқишни маслаҳат беради. Зеро ўлишдан қўрққан ва у муқаррарлигини ҳис қилгандагина одам бутун имкониятини ишга сола олади. Кишининг ўлимдан қўрқиши табиий. Қўрқув ҳисси асли инстинкт. У орқали инсоният кўплаб хавфлардан омон қолиб келади. Генлар бизни узоқроқ яшаб, наслни кўпроқ давом эттиришга ундайди. Киши биологик мавудот, гарчи уни ҳиссиётлар бошқариб турсада.. 👉@kitoblog👈