TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1132

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры3,020Количество просмотров
Опубликован7 апр.07.04.2021, 02:57
Содержимое поста

Содержимое

​📚Габриэль Гарсиа Маркес - Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди 📝Бу асар Маркеснинг дастлабки романи. Кўпчиликка таниш "Ёлғизликнинг юз йили" асарида Маркес сеҳрли реализм усулидан фойдаланган бўлса, бу асар соф реализм жанрида ёзилган. Одатий кишилар ҳаёт тарзи ўқувчи кўз ўнгида намоён бўлади. Фуқаролар уруши ветерани бўлган полковник мана неча йилки, унга пенсия тайинлангани ҳадилаги хатни кутади.Аҳир у ватан учун жон кечиб урушда қатнашган, уни албатта мукофотлашлари керак. Аммо бу хат "ҳа деганда" келавермайди, камига полковник ва хотинининг кун кечириши тобора оғирлашиб боради. Уларга мана шу хат ва уйларидаги хўроз илинж беради.Қишда хўроз жангда қатнашиб ғолиб бўлса, улар катта даромад қилиши мумкин. Аммо буларнинг бари қуруқ умид, амалга ошмаслиги ҳам мумкин.. Киши ҳаётда бир нарсага умид қилиб, боғланиб қоларкан бошқа нарсалар кўзига кўринмайди. Ўша ҳали "ҳаёти яхши бўлиб кетадиган кундан" умид қилиб яшайверади. Шу тарзда жуда кўпчлигимиз, "ҳали мана шу иш ўхшаб омадим келади" , "ҳали пенсияга етволсам бўлди,кейин маза қилиб яшайман" деган ўй ҳаёллар билан умримизни ўтказиб қўйганимизни билмаймиз. Аммо бу илинжлар амалга ошмаслиги, ўйлаган ишимиз ўхшасада ҳаётимиз яхшиланмаслиги мумкин. Полковникнинг ҳам хўрози қишгача етиб борар,аммо жангда ютқизиши ҳам мумкин-ку. Аммо,киши доим яхшиликдан умид қилади, биз ўта кетган оптимистлармиз. Аҳир пенсия ёшига етиб, ана етдим деганда ажал олиб кетганлар қанча..Аммо шу келажакдаги ҳаёлий тўкин ҳаёт учун бугунимиздан, яқинлармиз ва соғлиғимиздан ҳам кечиб кетаверамиз. Ҳаёт дастлаб фақат қийин кейин эса енгил кечади, деган шаблон миямизга ўрнашиб қолган. Меҳнатнинг таги роҳат, қийинчилик орти бахт, деган тушунчалар мутлақ ҳақиқат деб ҳисоблаймиз. Аммо ундай эмас, ҳаёт бу бугун, ҳозир давом этади. Ҳар бир кунимизни аслида мазмунли ўтказишга уриниш лозим. Қийинчилик, ютуқлар, омад, кулфат барини оддий қабул қилиш керак, уларга ортиқча урғу бериш шарт эмас. Шундагина қандайдир тушунчалар, қарашлар, стереотиплар қурбони бўлмай ўзимиз истаган ҳаётни яшаб ўтамиз. 💬Иқтибос: Бошқаларни тўйдириш учун оч-муҳтожликда, аранг кунимиз ўтади. Қирқ йил шундай кечди. 👉@kitoblog👈