TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1138

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,730Количество просмотров
Опубликован17 апр.17.04.2021, 01:53
Содержимое поста

Содержимое

📚Шу йили чиққан бир китобни бошладим. Китоб "Что бы сказал Ницше? Как великие философы решили бы ваши проблемы" деб номланади. Китобда турли маиший, амалий муаммоларимизга, саволларга буюк файласуфлар қандай ечим топиши мумкинлиги кўрсатилади. Шу орқали файласуфлар ғоялари ҳақида ҳам маълумотга эга бўласиз. М: дастлабки бўлим "яхшилик йўлида ёлғон гапирса бўладими?" деган масалага қаратилади. И. Кант инсон ўзига белгилаган тамойилни, ҳаммага ҳар доим қўллаши керак, дейди. Агар сиз ёлғон нотўғри(аморал) деб ҳисобласангиз, бу бошқаларга озор берсада, доим рост гапиришгиз лозим. Бентам эса консеквенциализм йўналишини маъқуллайди. Яъни бирон амалнинг тўғри ё нотўғрилиги унинг натижасига боғлиқ. Агар кичик ёлғон орқали кимнидир кўнгли кўтарилса нега энди ёлғон ишлатмаслик керак? Қисқаси шундай. Қизиққанлага китоб шу ерда. 👉@kitoblog👈