TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1140

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,570Количество просмотров
Опубликован19 апр.19.04.2021, 17:28
Содержимое поста

Содержимое

📚Эрих Фромм—Озодликдан қочиш Фрейд инсон ва жамиятни бир-бирига қарши қўювчи анъанавий дастурни, шунингдек, инсон табиатининг ёвузлиги тўғрисидаги анъанавий доктринани қабул қилди. Фрейднинг фикрича, инсон моҳиятан ғайриижтимоийдир. Жамият инсоннинг биологик эҳтиёжларини қондиришига имкон бериши керак. Бироқ жамиятнинг бош вазифаси инсондаги асосий, тубан импульсларни тозалаш ва чеклашдир. Ушбу табиий импульсларни жамият томонидан бостирилиши натижасида қандайдир мўъжизавий ҳодиса рўй беради: бостирилган майллар ўз шаклини ўзгартириб, маданий қимматга эга бўлган интилишга (адабиёт, санъатга хос интилишлар) айланади ва шундай қилиб, маданиятнинг асоси бўлиб қолади. Фрейд ана шу бостирилган майлнинг маданий хулқ-атворга ўтиш жараёнини «сублимация» тушунчаси орқали ифодалади. 👉@kitoblog👈