Содержимое
Ўзига ишонган, мустақил, кучли шахсиятга эга бўлган фарзанд тарбиялашни истайсизми? Унда бу постни ўқишга эринманг. Психология ва коммуникация соҳаларида муҳим қоидага айланиб бўлган - I'm Ok, You are Ok шиори мавжуд. Шундай номли китоб муаллифи психолог Томас Энтони Харрис 1970 йилларда хаётий позиция, одамларнинг атрофга бўлган муносабатини тахлил қилиб қуйидаги модельни таклиф этади: I'm Not OK, You're OK - Мен яхши эмас, сен эса яхши. I'm Not OK, You're Not OK - Мен хам яхши эмас, сен хам яхши эмас. I'm OK, You're Not OK - Мен яхшиман, сен эса яхши эмас. I'm OK, You're OK - Мен яхши ва сен хам яхши. Бир қараганда жуда содда ва мантиқсиз модель, бироқ ҳар бирини чуқурроқ тахлил қилса маъно келиб чиқади. Биринчи қатордаги ҳаетий позицияга эга бўлган инсон, ўзини севмайди, ўзига бўлган ишончи йўқ, хўп деб бўйсиниб туради, бошқаларга еқишга ҳаракат қилади бир умр. Нега? Чунки кичиклигидан уни фақат уришадилар, арзимаган нарса учун уялтириб, айбдорлик хиссини берадилар. Энди юришни ўрганган, моторика жиҳатдан хали ривожланмаган болакай бирор нарсани тўкиб юборса, синдирса дарров уришиб, бақириб, қўлига урадиган оналар бор. Нима учун хозир онаси унга бақираетганини тушунмаган бола онгига кучли босим болади, у хали идрок эта олмайди на синган нарсанинг қийматини ва на онасининг асабийлигини, унинг онги тушинган ва қабул қилган нарса "Мен яхши эмасман". Кейинчалик ҳам боланинг фақат камчилигига урғу бериш бошқалар билан солиштириш натижасида "бошқа хамма яхши, мен эса ношудман" хаётий шиори шаклланади. Иккинчи қатордаги одам баджахл, агрессив бўлиш эхтимоли юқори, чунки у на ўзини ҳурмат қилади, на бошқани. Атрофдаги барча унинг назарида емон ва жазога лойиқ, "Улар Ок эмас!". Ички назорат вазифасини ўтовчи виждон тушунчаси ўтмаслашади, чунки ўзини яхши деб билмаган, қадрламаган инсон "менга тўғри келмайди, мен бу разилликдан устунман" дея олмайди. Бундай бўлмаслиги учун нима қилиш қилиш керак? Болага жисмоний куч ишлатмаслик керак, ёшлигидан кўп зўравонликларга дучор бўлган мурғак рухиятда бутун атроф борлиққа нисбатан нафрат пайдо бўлади, мени уришаяпти демак мен емонман деган тушунча ҳам пайдо бўлади. Учинчи ҳолат, аслида юқоридаги таърифга жуда ўхшаш, яъни агрессив муносабат кўрган болакай атрофдагиларни емон кўриб қолади, лекин фарқли равишда ўзнини емон кўрмайди. Бунда психикамизнинг ўзини химоя қилиш механизми ишга тушган бўлади. Мен яхшиман, фақат атрофдагилар ёмон деган кишида ўзини танқид қилиш хиссиётлари камроқ бўлади, барча муваффақиятсизликларда доим бошқалар айбдор бўлади. Ўзини севган ва бошқаларни хурмат қилмаган кишилар кучли, уддабурон бўлишлари мумкин, лекин айни дамда совуққон ва хиссиз бўлишади. Тўртинчи хаетий позиция соғлом шахсият ва руҳий мувозанатга эга бўлган кишиларда бўлади. Улар ўз қадрини билишади, ўзларини хурмат қилишади ва атрофдагиларини ҳам қадрлай олишади. Бундай инсондар одатда гўдаклигидан ота-она меҳри ва эътиборига эга бўлишган, рухияти шаклланаетган мурғак қалб ва онг кучли руҳий травмалардан ҳимояланган ҳолда тарбияланган бўлади. Коммуникацион моделльларда ҳам сухбатдошларнинг айнан шу позициядан туриб гапиришлари муваффақитли сухбат гарровидир. Унутманг! 2-4 ёшар боланинг онги хали тушунмайди онаси йўқчилик еки адолатсизликдан асабий бўлаетганини, бошқа факторлар туфайли боласига бақиргани, бу соф ва шаклланаетган онг ҳамма нарсани ўз даражасида баҳолайди. Урди, бақирди, яхши кўриб эркаламади демак мен айбдорман, демак мен ёмонман. Меҳрингизни аяманг... (c) Dilbar Khon 👉@kitoblog👈