TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1163

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,600Количество просмотров
Опубликован18 мая18.05.2021, 10:05
Содержимое поста

Содержимое

​​💬 Одамлар икки туйғу орқалигина ўзаро бир-бирини тушунади. Изтироб чекаётган бошқа бир одамни кўради-ю, юрагида шафқат туйғуси уйғонади. Айни ўша лаҳзалардагина изтиробмандга шафқат тилашимиз, табиий равишда бахт тилай олишимиз хайрихоҳлик қилишимиз мумкин. Бошқа пайтда зимдан бир-биримизга душманмиз ва доимий зиддиятдамиз. Мен узоқ йиллар олдин ташлаб кетган ўз уйимда, яқинларим олдида ҳам, неча йиллардан бери ижарама-ижара яшаётган сарсон ҳаётим давомида ҳам кўп бор илғаганман буни. Ҳар гал англаганимда яна турган дунёимдан даҳшатли бегоналикни ҳис этардим. Ҳа, менга бундай шафқат остида тиланган бахт ҳам, кўрсатилган хайрихоҳлик ҳам керак эмасди. Бу ақлнинг кибрими ё қалб мағрурлиги важиданмиди билмайман. Аммо шу сабаб бўлса керак, кўнглимни бировга очмасдим. Одамлар бир-бирини тушунишдаги иккинчи эҳтимолий вазият эса ўша қалбини очиб, изтиробини баҳам кўраётган инсоннинг изтиробларини ўзимиз кўрган-кечирган азоблар олдида чакана деб баҳолаймиз ва изтиробмандга тепадан қараб, ўз изтиробларимизнинг уникидан кучлилигига, қайғулилигига бўлган ишончда қоламиз. Бу шунчаки бировнинг изтиробига тепадан қараш эмас, аксинча, унинг устидан зимдан, ичдан кулиш. Тилланисо—Сунбула 👉@kitoblog👈