Содержимое
Кичик савдогарларнинг монополияларга нисбатан қаҳр-ғазаби ва нафратини Лютер 1524 йили чоп этилган «Савдо-сотиқ ва порахўрлик тўғрисида» номли памфлетида ёрқин ифодалади. «Улар барча товарларни ўз қўлларига олдилар ва биз юқорида айтган барча тузоқ (қармоқ)лардан ошкора фойдаланяпти; улар ўзлари хоҳлаганича нархларни кўтаряпти ва туширяпти, бу билан барча кичик савдогарларни хонавайрон қиляпти; гўё улар Худонинг яратган неъматларига эгалик қиляпти; улар учун эътиқод ва муҳаббатнинг ҳеч қандай қонуни йўқ». Лютернинг бу сўзлари бугун ҳам аҳамиятли. Ўрта синфнинг ХV – ХVII асрлардаги бой монополистларига бўлган қўрқув ва нафрати кўп жиҳатдан ҳозирги ўрта синфнинг монополиялар ва қудратли капиталистларга бўлган ҳис-туйғусини эслатади. 📚Озодликдан қочиш—Эрих Фром 👉@kitoblog👈