Содержимое
Кимки ўзини севмаса, ўзини маъқулламаса, ўша ўзи учун доимо ташвишланади. Унда ҳақиқий муҳаббат ва ички ишонч йўқ. У ўзи билан машғул бўлишга, бошқалардаги нарсаларни хасислик билан қўлга киритишга мажбур. Зеро, унда ишонч ҳам, қониқиш ҳам йўқ, у ўзининг бошқалардан ёмон эмаслигини исботлаши керак. Худди шу нарса ўзи учун қўлга киритиш билан эмас, балки ўзини ўзи севиш билан машғул нарцистик шахсга нисбатан ҳам адолатлидир. Бундай одам ўзини ҳаддан ташқари севадигандек бўлиб туйилади, аслида эса у ўзига ёқмайди, нарциссизм худди эгоизм сингари – ўзингга бўлган муҳаббатнинг етишмаслигини ҳаддан ташқари компенсация қилишдир. Фрейднинг фикрича, нарциссизмда муҳаббат қолган барча одамлардан тортиб олинади ва уларнинг барчаси унинг ўзига йўналтирилади. Бу хулосанинг фақат биринчи ярми тўғри: бундай инсон нафақат бошқаларни, ҳатто ўзини ҳам севмайди. 📚Эрих Фром—Озодликдан қочиш 👉@kitoblog👈