TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1181

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,540Количество просмотров
Опубликован13 июн.13.06.2021, 16:34
Содержимое поста

Содержимое

Анчадан бери бадиий китоблар ўқимай қўйгандим. Бугун эса Book.uz дан навбатдаги янги китоблар совғаси келиб қолди. Ажойиб китоблар яна бадиий оламга қайтишга руҳлантирмоқда. "Афсун" китоби нашр этилганидаёқ қизиққандим. Нобел мукофоти лауреатлари ижоди доим қизиқ бўлиб келган. Барча атоқли ёзувчилар асарлари жамланган экан. Ҳусусан, оҳирги йиллар Нобел соҳиби Дорис Лессинг ҳикояси ҳам борлиги ҳам ажабдантирди, ҳам қувонтирди. Достоевскийнинг энг машҳур асарларини ўқимаганман, ўқишга ҳафсала қилмаганман. Энди эса асардаги иқтибослар билан танишсам балки бу китобларни ўқишга ҳам ҳожат қолмас. "Мен Малаламан" китоби эса кўпчиликка таниш назаримда. Толибонлар қўлидан қочган ва 17 ёшида Нобел мукофотини қўлга киритган қизнинг биографияси эса саргузаштларга бойлиги аниқ. Ҳуллас шундай гаплар. Қолганини мутолаа давомида гаплашамиз. 👉@kitoblog👈