TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1197

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,890Количество просмотров
Опубликован2 июл.02.07.2021, 12:19
Содержимое поста

Содержимое

Инглиз ёзувчиси Льюис Кэрролнинг ”Алиса Мўжизалар мамлакатида” асари нашр этилганининг дастлабки йилларидаёқ катта муваффақиятга эришган. Ёзувчи Оскар Уайльд ва Англия қироличаси Виктория асарга жуда юқори баҳо берганлар. Ҳатто қиролича Виктория китобни ўқиб кўргач, асарга шунчалик қизиқиб қолади-ки, ёзувчининг бошқа китобларини ҳам келтиришларини сўрайди. Аммо, йиғиб келинган китоблар уни ҳайратга солади. Чунки, муаллифнинг бошқа китоблари математика бўйича қўлланмалар эди. Ҳа Льюис Кэррол тахаллуси остида ижод қилган Чарльз Доджсон аслида математик бўлиб, шу фандан дарс берарди. Алиса ҳақидаги эртакни эса у дўстининг қизи Алиса Лидделга туҳфа сифатида ёзганди. Эртак жуда ёқиб қолгач, қизалоқ Кэрролга эртакни нашр қилишга ундайди ва шу тарзда машҳур асар пайдо бўлади. Бош қаҳрамон прототипи ҳам айнан Алиса Лиддел эди. Тўлиқ бугун.. 👉@kitoblog👈