TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Нетфликс суратга олган Люпен сериални тугатдим. Сериал француз ёзувчиси Морис Лебланнинг "Арсен Люпен" тўпламидаги асарлардан илҳомланиб олинган экан. Қизиқиб изладим. Асардаги Люпен олийжаноб ўғри, джентльмен. У адолат учун курашади. Кўплаб жанг санъатидан хабардор ва қиёфасини ўзгартириш бўйича устаси фаранг. Ҳатто у изқувар Шерлок Ҳолмсга қарши ҳам курашган экан. Сериалга келсак, унчалик ёқди деёлмайман. Баъзан зерикарли, баъзан мантиқсиз жойлари кўпдек. Лекин кўплар мақтаганди. Асар яхшироқ бўлса керак ҳарқалай. 👉@kitoblog👈