Содержимое
📚Нассим Талебнинг «Қора оққуш» китобини ўқишни бошладим. Талеб ливанлик собиқ бизнес трейдер, ёзувчи, фалсафа доктори. У айни шу асаридан кейин катта машҳурликка эришган. Бу асар эса ҳаётимиздаги турли “қора оққуш” лар – кутилмаган ҳолатлар, тасодифларга тайёр туриш лозимлигини, бундай ҳолатлар қандай вужудга келишини тушунтиришга уқтиради. Асарда муаллиф эҳтимоллар ҳақида, скептицизим, статистик маълумотларнинг нотўғри баҳоланиши, масштабли касблар борасидаги фикрларини билдириб ўтади. 📊Нассим жуда кўп олдинги муаллифларни инкор қилган, Гаусс эгриси умуман нотўри деб ҳукм чиқарган. У ишлаб чиққан ўзига ҳос таҳлил усуллари ёрдамида 2008-йилги инқироздан у ишлаган компания катта фойда билан чиққан. Шунга қарамай уни фикрлари, ғоялари ҳам кўп танқид қилинади. Уни одатий “интеллектуал қаллоб” деб ҳам таъриф беришган. Аммо, китобнинг бир неча бўлимарини ўқиб янгича кутилмаган ғоялар, оригинал фикрларни кўрдим. Ҳатто бундан ҳайратландим. Унинг ўзи ҳам китобни ёзишдан мақсад ҳудди бошқа муаллифлардек фактларни мустаҳкамлаш эмас, балки анъанавий мантиқни оёғини осмондан қилиб ташлаш деган. ✅Назаримда бу китобни ҳамма ўқиши керак, таржима билан шуғулланувчилар ҳам қизиқиб кўрса бўлади. 📝Қуйида шу «Қора оққуш» китобининг кириш қисмларидан иқтибослар келтираман: 👉Австралия кашф қилинмагунча одамлар барча оққушлар оппоқ рангда бўлади деб ишонишган, биринчи қора оққушга дуч келган орнитолог қаттиқ ҳайратга тушгани аниқ. 👉Хўш миямиз нима учун мўлжалланган: фикрлаш ва таҳлил қилиш учунми? Йўқ таҳлил қилиш катта энергия талаб қилади, мия-организм эса ўз ўзидан энергияни сарфлаб, ўзини қийнашни хоҳламайди 👉Профилактикага терапиядан кўра кўпроқ аҳамият бериш кераклигини ҳамма билади, аммо камдан кам ҳолларда профилактика билан шуғулланувчилар мақтовга сазовор бўлади. 👉Агар яхшилаб изласангиз албатта исталган нуқтаи назарингизни қўллаб қувватлайдиган марҳум классиклардан бирининг фикрини топасиз.Худди шундай аксинча фикрни исботлайдиган классикни ҳам. 👉Дунёқарашингиз кенгайгани сари ўқилмаган китобларингиздан иборат кутубхонангиз кенгайиб бораверади. 👉Агар сизда етарлича капитал бўлса “ақлий фоҳишалик” билан шуғулланишингизга хoжат қолмайди, ортиқча бошқалар босимисиз ишлайсиз. 👉Эрудит ўз билимидан қониқмайди, айни шу қониқмаслик эса платонизм(ўз билимига юқори баҳо бериш, идеаллаштириш, тез хулоса чиқариш) дан яхши ҳимоя ҳисобланади. 👉@kitoblog👈