TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1236

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,070Количество просмотров
Опубликован4 авг.04.08.2021, 11:16
Содержимое поста

Содержимое

Тадбиркор учун китоблар ❓Савол: Бизнес билан шуғулланадиганлар қандай китобларни ўқишини тавсия қиласиз? ✅ Жавоб: Умумий барча тадбиркорларга адабиёт рўйхатини таклиф қилиш қийин, лекин ҳаракат қилиб кўраман. 1. Соҳа адабиёти. Бизнесингиз “эпицентри” нима? Яъни асосий фаолияти нима атрофида? Агар тезкор таомлар бўлса, демак бургер, сомса, пицца каби мавзуларида ва шулар билан боғлиқ ускуналари, иш юритиш ҳақида пойдевор билим берувчи адабиётни топиб ўқинг. Қурилиш, кўчмас мулк, таълим, кийим ишлаб чиқариш, улгуржи савдога оид махсус манбалар билан ўша соха ичидаги тадбиркор яқиндан таниш бўлгани яхши. Жуда мутахассис бўлиб кетмаса ҳам мутахассислар билан бир тўлқинда гаплаша оладиган бўлиши керак. Бундай адабиётни икки турга бўлинг: асослар ҳақида маълумот берувчи адабиёт ва долзарб янгиликлар, янги технология ва ёндашувларга бағишланган адабиёт. 2. Молия, бошқарув ва бухгалтерия ҳисоби асосларига аталган адабиёт. Бухгалтер ҳисоботини яхши тушунадиган бўлишингиз ва бухгалтерингиз ишини яхши англашингиз керак. Бу биринчидан тўғри қарорлар учун муҳим бизнес маълумотларни жамлаб таҳлил қилишга ўргатса, иккинчи тарафдан бухгалтер иши ва ҳисоботларга оид масалаларни назорат қилишга ёрдам беради. Бунга бепарво бўлиш жуда кўп касодларга сабаб бўлган. Ҳисоб соҳасини ўрганиш қийин эмас ва бизнесмендан бухгалтер бўлиб кетиш талаб қилинмайди, хафсала қилинса бир ойда асосларни ўзлаштирса бўлади. Ҳисоб китобсиз бизнес ўлик бизнес. 3. Мулкчилик, фуқаролик кодекси, шартномалар юритиш, бож ва солиқ иши ҳақида адабиёт. Бу мавзулар билан қанча кўп тўқнашадиган бўлсангиз шунча кўпроқ билим ортиришга урининг. 4. Бизнесга оид адабиёт. Буни тадбиркорнинг савияси, соҳаси, мақсадларига қараб белгилаш мумкин бўлар эди. Шунинг учун фақат айримларини келтираман: - Маркетинг: мумтоз, вақт билан синалган Филипп Котлернинг маркетинг ҳақида дарсликлари. “Маркетинг урушлари”, “Позиционлаш” каби ғояларни илгари сурган Жек Траут асарлари. - Бизнесга ёндашувлар ҳақида Жим Коллинз асарлари: “От хорошего к великому», “Как гибнут великие”, “Великие по собственному выбору”. - Стратегик, тактик ва операцион режаларш, қарорлар қабул қилиш учун таҳлилий фикрлаш моделларнини таклиф қилган Элияху Голдратнинг “Цель (Мақсад)” ва унинг давоми қилиб ёзилган китоблар. Аммо менга манзур бўлгани унинг шогирди Детмер ёзган “Голдрат и Теория Ограничений” асарида асосий моделларни бир китобга жамлаган. - Остервальдернинг “Стартап” ва “Бизнес-модел” қўлланмалари. Албатта бизнесчи стартап босқичида бўлмаслиги мумкин, аммо муаллиф таклиф қилаётган таҳлилий модел бизнес системасига ўзгача, самарали услуб билан қарашни ўргатади, ўта содда ва тушунарли тилда ёзилган, аниқ схемалар чизмалар берилган. Муаллифнинг бу китобларини амалий қўлланма деса бўладики, ундан командангиз билан ишни режалаш, нимадан бошлаш, қандай ўзгартиришлар киритиш ҳақида самарали қарорлар чиқаришга таянч бўла олади. 5. Таниқли бизнесменлар биографиялари, мисол учун Рокфеллер, Форд, Стив Жобс, Брэнсон, Баффет ва ҳоказоларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти. 6. Машҳур стратег ва сиёсатчилар асарлари: Низомулмулк, Макиавелли, Сун Цзи (оригинал, академик таржимада) ва шунга ўхшаганлар. Темур тузуклари, қадимги хитой ҳарбий стратагемалари, Ксенофотнинг “Анабассис” каби асарлар ҳам кучли озуқа беради. Роберт Гриннинг “33 стратегий войны” ва унинг бошқа тарихий мисолларга асосланган тавсияли китоблари, Малкольм Гладуэлл асарлари. 7. Бадиий асарлар: О.Генри ҳикоялари (фирибгарликнинг деярли барча турлари очиб берилган, уларга тушиб қолмаслик учун тавсия қиламан), Жек Лондон ҳикоялари, Т.Драйзернинг “Финансист” трилогияси, Айн Ренд “Атлант расправил плечи” трилогияси. Муҳим эслатма: китоб ўқиш билан киши бизнесмен бўлиб қолмайди. Бу китоблар таниш сўзлардан иборат бўлса ҳам ҳақиқий маъносини амалиётга кириб тушуна олишингиз мумкин, лекин буни сизга ҳеч ким кафолатламайди. Жамшид Муслимов https://t.me/subnazar 👉@kitoblog👈