TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1243

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры986Количество просмотров
Опубликован15 авг.15.08.2021, 16:34
Содержимое поста

Содержимое

​​Уруш бу манфаатлар тўқнашуви. Икки ёки бир неча одамларнинг, гуруҳларнинг манфаатлари тўқнашар экан зиддиятлар, қон тўкишлар бўлаверади. Левиафан(барчани қўрқувда ушлаган афсонавий денгиз маҳлуқи) каби қудратли давлат шаклланмаса, ўзаро келишувга эришилмагунча "барчага қарши уруш" давом этаверади, деган эди Томас Гоббс. Бугунги Афғонда юз берган ҳолатлар ҳам шуни кўрсатмоқда. Турли томонларнинг ўзаро манфаатлари сабаб йиллар давомида уруш тинмади. Энди улардан бири ғолиб чиқди ва давлатни қўлга олиб Левиафанга айланди. Гоббс ҳам бундай давлат шаклланиши 2 йўл билан бўлишини айтади: a) барчанинг ўзаро келишуви, умумий фаровонлик йўлида марказий бошқарув шаклланади. b) қарама қарши томонлардан бири бошқаларини енгиб ўз ҳукуматини ўрнатади. Айни иккинчи ҳол билан Толиблар бугун ҳукуматни қўлга олди. Бу кўп йиллик урушни тўхтатади, токи бошқа рақиб чиқмагунча. Аммо ўрнатилган ҳукумат давлатни қандай бошқаради, мамлактда аҳвол яхшиланадими, бу сўроқ остида. Тарихда бундай ўрнатилган ҳукуматлар дастлаб кўплаб ваъдаларни берган бўлсада, доим ҳам тинчликни сақлай олмаган, фаровонликка эриша олмаган. Ишқилиб тинчлик бўлсин, буёғини кузатамиз. 👉@kitoblog👈