Содержимое
Юқоридаги сўровномада энг кўп тилга олинган букблогерлар назаримда Miracle Books ва Mahin's World бўлди. Мени ҳам бир неча бор тилга олишибди, ҳурсанд бўлдим. Бу бир томонлама табиий. Юқоридаги 2 блог ҳам энг ўқувчилари кўп блоглардан ҳисобланади. Ўқувчилар аҳамияти катта. Аудитория кенг бўлиши, сени кўплаб одамлар кузатиши, фикр билдириши муаллифга илҳом беради. Шу сабаб айниқса ҳали ёш канал эгалари ўзаро бир бирини пиар қилишни, мавзуси мос каттароқ каналларга реклама беришдан қайтмаслиги керак. 100-200 кишига ёзиш бошқаю, 2000-10000 одамга ёзиш бошқа. Бу одамни маъсулиятли бўлишга ҳам ундайди. Кўпчиликда бир фикр бор. Мен ўзим учун ёзаман, ўзимга қизиқ бўлса бўлди, битта одам бўлса ҳам ёзавераман, дейишади. Аммо, бу мотивацияни ўлдиради. Кейин ёзишга иштиёқ сўнади. Яна бир ҳолат эса "яхши, сифатли ёзсам канал ўзи оммалашиб, одамлар кўпайиб кетади" деб ўйлаш. Лекин ундай бўлмайди. Кейин одам тушкунликка тушади, баъзан бошқаларни шундай маълумотлар қадрига етмаётганликда айблайди. Аммо, йўқ бу нотўғри. Аслида жуда кўп одам ҳали сизнинг контентингиздан хабари йўқ. Биздаги энг катта каналлар, яхши блогерлар ҳам реклама орқасидан кўтарилган. Бошида айниқса рекламага, пиарга ўрғу берилмаса канал шу куйи қолиб кетаверади. Ўзим ҳам канални шундай кўтарганман. Бизда одамлар ўзларидан ўзи бировни реклама қилиши камёб ҳол. Шу сабаб дастлаб таниш билишларга илтимос қилиб, кейин пулга бўлсада рек қилиш керак. Айниқса 1000 таликка етгунча, кейин реклама алмашишга ҳам бошқа каналлардан таклиф бўлади. Кейин одам кўпайса каналдан пул қиламан деган фикрлар ҳам хато. 5000-10000 лик каналлар ҳам яхши фойда қилмайди. Ўзини рекламасига кетган пулни оқласа ҳам катта гап. Букблоглар бўлса китоб, бошқа совғалар келиб туруши мумкин ҳолос. Каналдан энг катта ютуқ, агар блог бўлса шахсий бренд шакллантиришингиз мумкин. Кўпчилик таниса, медияда билишса бу бошқа қулайликларни ҳам олиб келиши мумкин. Ҳуллас канал юритиш бўйича озроқ фикрлар шулар, яна фикрлар билдирарман🙂 👉@kitoblog👈