Содержимое
“Инсон ўзи хоҳлаган ҳамма нарсага вақт топади” деган эди Федор Достоевский. Шундай экан одам ўзини нимагадир мажбурлашга уриниши, мотивация қидириши бефойда. Агар шу нарса ростан одамга керак бўлса, у бунга вақт топади. Тил ўрганиш, спорт билан шуғулланиш, китоб ўқиш... га кўпинча ўзимизни уринтирамиз-у, аммо 3 кунда мотивация, энергия ўлади. Чунки бу ички мотивация эмас. Кимларгадир, нимагадир ҳавас билан юзага келган спонтан хоҳиш ҳолос. Айни пайтда сизда бунданда қадрлироқ машғлотлар бор. Лекин, барибир одам ўзини мажбурлаши керак ку фойдали машғулотларга дейсиз-ми? Ҳа, аммо бунга фақат интизом ёрдам беради. Абитуриентлар ҳам ўқишга кириб олгунча кўп нарсадан воз кечади-ку. Ҳудди шундай жараён: натижа керак бўлса, дисциплинага амал қилиш керак. Акс ҳолда инсон ўзи чиндан хоҳламагунча, ўзини мажбурлаши, мотивация излашидан наф йўқ. 👉@kitoblog👈