Содержимое
Сизнинг фикрлашингиз, одатларингизга асосий таъсирни нафақат оила, мактаб ё дўстлар балки поп-маданият шакллантиради. Тв, ОAВлар ва ижтимоий тармоқлар. Тадқиқотларга кўра ўртача болакай бир кунда 3 соат вақтини телевизор қаршисида ўтказади. Мактабни битиргунича у 14 000 соат вақтини тв қаршисида ўтказса, мактаб дарсларига 11 000 соат вақт сарфлайди. Бу турли оммавий журналлар, видеоўйинлар ва мусиқа эшитишни ҳисобга олмаганда. 18 ёшгача одам 750 000 дан ортиқ реклама роликлар, эълонларга кўзи тушади. Рекалама одамларни ишонувчан қилиб қўяди ва чуқур ўйламай фикр чиқаришга, оддий фикрларни ҳам факт сифатида қабул қилишга ўргатиб қўяди. Биз ўзимизда қандай ғоялар, фикрлар борлигини яхши биламиз, аммо бу фикрлар қандай вужудага келганига эътибор бермаймиз. Шахсий фикрларимиз аслида бошқалардан ўзлаштирилганини тан олиш биз учун таҳқирли ва ётдир. Шунинг учун биз бунга зўр бериб қаршилик қиламиз. Индивидуал бўлиш бу шунчаки мустақил бўлиш эмас, бу ўша мустақилликни қўлга киритишдир. Винсент Руджеро 👉@kitoblog👈