Содержимое
📚100 та китоб=1000$💰 Агар ўша рўйҳатдаги 100 та китоб 1000$(10 млн 640 минг сўм) бўлса бу битта китоб 10$ дегани. Бу 100 минг сўмдан қимматроқ дегани. Аслида ўша китобларнинг бозор нарҳи 30-40 минг сўм атрофида. Тўғри орасида қимматроқлариям бор, аммо уларнинг қиймати ҳам шу пулга арзирмикин? Китоблар рўйҳатини кўрдим. Уларнинг кўпи ўзи шундоқ ҳам қатор онлайн дўконларда сотилаётган китоблар. Уларни ўша ердан арзонроқ сотиб олса ёки интернетдан электрон вариантларда топса ҳам бўлади. Гап бунда ҳам эмас, ўша китоблар инсонни ўзгартириб ёки муваффақиятли қилиб юборадиган даражадаги китоблар эмас деб ўйлайман. Диний, руҳиятга оид китоблар майли, аммо қолганлари ўша Киёсаки, Алкимёгар, Синсеро, Бодо Шефер кабилар.. Ундан кўра инсон ўз соҳаси, қизиқишига қараб интернетдан китоб изласа топ-50, топ-100 ларни чиқариб беради. Гап бу китобларни топишда эмас, уларни ўқиб чиқишга сизда вақт, имконият борми? Ёки яна бежирим қилиб жавонларга териб қўйиб, фонида расмга тушиб мақтанасизми? Ундан кўра бир нечта китоб олинг ўқинг тугатинг. Шунда, кейин қандай китоблар ўқишингиз лозимлигини ҳам тушуниб етасиз. 👉@kitoblog👈