Содержимое
Ad hominem ва ad rem Кўпинча, бахс-мунозаралар пайтида, ўз фикрининг тўғрилигини исботламоқчи бўлган демагог, рақибнинг далилини "шахсиятга ўтиш" орқали инкор этмоқчи бўлади. Бахсдаги бундай мантиқий хатолик эса ad hominem (лотин тилидан - шахсиятга ўтиш) деб номланади. Бошқача қилиб айтганда, рақибнинг аргументига жавобан, бу масаланинг моҳияти, мантиқий ёки объектив далилларга эмас, балки ушбу фикрни илгари сурган аниқ бир шахс хусусиятига ерга уришга асосланади. Бунда рақиб обрўсизлантирилади, паст баҳо берилиб баъзан хақоратгача боради. Кўпинча катта аудитория олдидаги бахсларда бу усул иш беради. Публика рақиблардан бирининг бирон заиф жиҳатини эшитса(гарчи бунинг бахсга умуман алоқаси бўлмасада) унга, уни гапларига ишонмай қўяди. Ad hominem моҳиятан ad rem (фикрга муносабат) га қарама қарши туради. Aгар ad rem мавжуд далилларни исботлашга ёки инкор этишга қаратилган бўлса, ad hominem далилни айтган шаҳс характери, келиб чиқиши ва ҳк орқали рақибни баҳсда ютиш мақсадида қўлланиладиган полемик усул. Aгар бахсни ҳалол ютиш ниятида бўлсангиз. Исталган бахсда агар оппонент ad hominem га ўтса, сизни таҳқирлаб, камситишни бошласа, дарҳол яхшиси бахсни тўхтатинг. Чунки энди сизнинг бундан жаҳлингиз чиқади ва обективликни йўқотасиз. Кейинги аргументларингиз мана шу жаҳлингизга таяниши мумкин. Шунга бу шахсиятга ўтиш эканини тилга олиб, бахсни давом эттира олмаслигингизни айтишингиз ўринли. 👉@kitoblog👈