TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1277

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,200Количество просмотров
Опубликован29 авг.29.08.2021, 11:41
Содержимое поста

Содержимое

​​📚ХIХ аср ўрталаридан антиутопия элементлари бор адабий асарлар кўпая борди. Айниқса Герберт Уэллснинг қатор фантастик асарларида инсоният келажаги салбий бўёқларда, фожиавий ҳолатларда тасвирланади. Антиутопиялар яратилишининг асосий мақсадларидан бири ҳам бугунги инсоният олдидаги сиёсий, экологик, технологик муаммолар бартараф этилмаса, келажакда қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатишдир. Келажакдаги хавфдан огоҳ этиш орқали бугунги муаммоларга ечим топишга ундайди. Жанрга хос умумий ҳусусиятлар қуйидагича: ▪️одатда, антиутопик дунёда ҳақиқий дунёда мавжуд бўлган технологиялардан кўра кўпроқ ривожланган (илғор) технологиялар мавжуд бўлади. Доимгидек, бу технологиялар фақат давлат вакиллари томонидан назорат қилинади; ▪️саноатнинг тубдан ривожланиши ёки катаклизмдан сўнг юз берган ёмон экологик вазият; ▪️жамият синфларга ёки табақаларга бўлинади; ▪️шахсий эркинлик йўқ ёки сунъий тарзда бостирилган. Фуқароларнинг шахсий ҳаёти ҳукумат вакиллари кузатуви остида; ▪️ҳокимият томонидан тоталитар назорат ўрнатилган, давлат идоралари катта куч ва ваколатларга эга; ▪️кенг тарғибот ишлари олиб борилиб, аҳолининг «миясини ювиш» қизғин давом эттирилади; ▪️ягона мафкура ёки шахсга сиғиниш. Дин мавжуд бўлмайди ёки давлат даражасида ўрнатилади. Эркин диний оқимлар ноқонуний ҳисобланади; ▪️давлат томонидан режалаштирилган иқтисодиёт юритилади. Ҳукумат маълум бир товарлар ёки хизматлардан фойдаланишни чеклайди. 👉@kitoblog👈