TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1281

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,590Количество просмотров
Опубликован31 авг.31.08.2021, 17:00
Содержимое поста

Содержимое

Дэн Вальдшмитнинг китобини ўқияпман. Муваффақиятли одамларга шу 4 ҳусусият ҳос демоқда: 1. Улар таваккал қилишдан қўрқмайди 2. Улар интизомли 3. Улар саҳий 4. Улар одамлар билан тил топиша олади. Умуман айтганда уларда одамгарчилик бор демоқда. Юқоридаги бир неча ҳусусиятлар майли ку, айнан саҳийликка эътибор қаратмоқчи эдим. Кишининг қўли очиқ бўлиши, бошқалардан қўлдан келса ёрдам аямаслиги жуда яхши сифатлардан. Гўё бунинг муваффақиятга боғлиқлиги йўқдек кўринади. Аммо назаримда саҳийлик қилиш, ўзгаларга дилдан ёрдам бера олиш қобилиятининг ўзи кишининг муваффақиятли эканининг сифатларидан бири. Аҳир муваффақият ҳам нисбий тушунчa ку. Шундай экан беғараз ёрдам қилишдан чарчаманг. 👉@kitoblog👈