TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1287

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры3,790Количество просмотров
Опубликован8 сент.08.09.2021, 14:01
Содержимое поста

Содержимое

​​📚Ажиб янги дунё Антиутопия жанрдаги энг таниқли ва аҳамятли асарлардан бири Олдос Ҳакслининг «Ажиб янги дунё» романи ҳисобланади. Бу асарни яқинда тугатдим. Унинг романида утопия ва антиутопия ҳусусиятлари шунчалик қоришиб кетганки унинг «янги дунёси» аслида ҳаёлий фаровон жамиятни билдирадими ёки одамларнинг лаззатли ҳаёт кечиришга уринишининг қусурларини кўрсатадими, ҳали ҳануз баҳслашса бўлади. Ҳаксли дунёсида технологик ривожланишнинг салбий оқибатлари, истеъмол жамияти қаттиқ танқид қилинади. У ерда жамият ривожи гедонизм асосига қурилган. Яъни ҳаётдан роҳатланиб, ҳурсанд, кўнгилхушлик билан яшаш. Албатта, маълум чекловлар билан. Яъни эркин бўлишдан кўра бахтли бўлиш афзал кўрилади. Асар воқеалари 2541 йилда юз беради. Бу янги оламда оила, ота-она, муҳаббат каби тушунчалар йўқ қилинган. Одамлар биологик жиҳатдан қаримайди. Болалар ген инженериясининг ривожи натижасида олдиндан турли табақаларга бўлинган ҳолда сунъий етиштирилади. Одамлар фарзанд кўришдан сақланган ҳолда исталган киши билан жинсий алоқада бўлиши мумкин. Турли руҳий муаммоларга эса «сома» номли енгил наркотик билан ечим топиш мумкин. Дастлаб бир қанча ўқувчиларнинг инкубаторияда эмбрионлар қандай етиштирлишини кузатиши билан асар бошланади. Бу ерда ҳали туғилмасданоқ одамлар бешта кастага(алфадан эпсилонгача) бўлинади. Бош қаҳрамон Бернард эса бошқа тенгдошларидан ажралиб туради. У атрофдаги ҳаёт ҳақиқий эмаслигини сезади, табиий ҳис туйғуларни ҳис қилишни истайди. Бир куни дўсти Линайна билан цивилизациядан ажралган ҳиндулар масканига учиб боради ва ўша ерда Ёввойи(Джон) ва онаси Линдани учратади. Маълум бўладики Линда тарбия маркази директорининг хотини бўлган, Джон эса уларнинг ўғли. Буни билган Бернард уларни Лондонга олиб кетади ва асар уларнинг янги ажиб дунёдаги ҳаёти билан давом этади. Асар якунида Джон ва Мустафо Монд ўртасидаги суҳбат назаримда романнинг асл моҳиятини очиб берган. Умумжамият фойдасини кўзлаб қилинган ишлар, эскиликдан воз кечишга уриниш ва янги ҳаёт қуришнинг усули муаллифнинг айни келажак ҳаёти ҳақидаги тасаввурларини очиб беради. Дин, фан тараққиёти, ижтимоий ҳаёт келажакда шу тарзда бўлади дейди муаллиф. Бу гўё утопик ҳаёт, аммо бу жамиятдаги одамлар ўзлигидан, ўз индивидуаллигидан ажралган. Ўзларига белгиланган вазифадан бошқасига қодир эмас. Кишилар комфорт ҳаёт кечиришни,ортиқча ғам ташвиш чекмасликни бугун ҳам афзал билишади. Ҳар хил шоулар, футбол, кинолар билан чалғийди. Алкогол, сигарета сомадек уларга таъсир ўтказади. Умуман, янги оламда барча бахтли, сарҳуш умр кечиради. Аммо бундай «бахт»ни ҳақиқий бахт, мазмунли ҳаёт деб бўлармикин? Мана шу Ҳаксли ўз асари орқали ўқувчиларга юзланадиган саволдир. Шунингдек, роман қаҳармонларининг барчасининг исмлари реал, тарихий шаҳсларга пародия, аллюзия тарзида қўйилган. Линайна-Ленин, Мустафо-Отатуркдан, Бернард Маркс эса Бернард Шоу ва Карл Маркс исмлари йиғиндиси. Асарни барча китобхонларга қатъий тавсия қилиб қоламан. Айниқса ёшлар китобдан ҳаётий хулоса олишади деб ўйлайман. 👉@kitoblog👈