Содержимое
Салли Руни исми бизда унчалик таниқли эмас албатта. Аммо, хорижда ёш ирланд ёзувчисини кўплар танийди, миллениалларнинг севимли ёзувчиларидан ҳисобланади. Руни ўзининг "Дўстларим билан суҳбат"(Разговоры с друзьями) ва" Нормальные люди" асарлари билан танилди. Ҳозир унинг дастлабки романи "Дўстларим билан суҳбат" ни ўқияпман ва адиб нега бирдан машҳурликка эришганини тушуниб бораяпман. Асар 2 шоира дугонанинг, фотограф Мелисса ва унинг эри актёр Ник билан танишуви билан бошланади ва янги дўстларнинг қизғин суҳбатларидан иборат. Улар кўплаб бугунги актуал мавзуларда суҳбат қуради. Сиёсат, маданият, дин, феминизм, полигамия, миграция ва бошқалар. Ва бу суҳбатлар, диалоглар ўта ҳаётийлиги билан китобхонни ўзига жалб қилади. Гарчи ўткир мавзулар бўлсада, уларга чуқур кирилмаган. Кўпчилик учун тушунарли, оғзаки тилда бўлган. Шунингдек, одамларнинг ўзини тутиши, майда деталлар ҳам моҳирлик билан тасвирланиб вазият ҳақида аниқ картина ҳосил қилинади. Бу ёзув услуби сценарийга ҳам тортиб кетади. Ҳа унинг бир асари экранлаштирилган, мен мутолаа қилаётган асар эса энди экранлаштирилмоқда. Қисқача айтганда, актуал мавзуларни қамраб олган, одамлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида сўзловчи яхши асар. Тавсия қиламан. 👉@kitoblog👈