TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1326

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,690Количество просмотров
Опубликован4 окт.04.10.2021, 03:00
Содержимое поста

Содержимое

​​Эгоистлик ҳақида ҳамма эшитган ку. Эгоизм бу ҳудбинлик, ўзини ўйлаш, ўзини ҳаммадан яхши кўриш, деб тушунамиз. Лекин Фромм "озодлик" да эгоизмга буткул аксинча таъриф беради. Яъни эгоизм бу одам ўзини яхши кўриши эмас, аксинча одамнинг ўзига бўлган муҳаббатнинг етишмаслиги. Ҳа, шундай. Фромм айтадики одам ўзини севмаса, ўзидан қониқмаса доимо ўзи ҳақида ўйлашга мажбур. У ўзи билан машғул бўлишга, бошқалардан нарсаларни тортиб олиб ўзи шунга лойиқлигига ўзини ишонтиришга уринади. Бу уни ўзини севиш билан банд нарцисстик шаҳсга айлантиради. Зигмунд Фрейд нарцисстлар ҳам шундай дейди. Ҳудди эгоистлар каби улар ҳам барча одамлардан муҳаббатни тортиб олиб ўзига йўналтиради. Фромм эса улар на бошқаларни, на ўзини сева олади дея қўшимча қилган. Умуман замонавий одамларда эгоизм бўлиши бу атроф муҳит таъсири кучайгани оқибати. Оламлар бошқа нарсалар орасида ҳам ўз қадрини йўқотиб бормоқда. Одам шаҳс эмас шунчаки бир ишлаб чиқариш воситаси, тизим элементи бўлиб қолганлигидан ўз аҳамиятни оширишга уринади. 👉@kitoblog👈